Миллий авиакомпания Олмаота ва Остонага бўладиган рейсларни ҳафтасига 32 тагача оширмоқчи.
Биринчи чоракда Ўзбекистонга Россиядан 726 млн доллар жўнатилди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат хизматларининг катта қисмини аутсорсингга ёки хусусий секторга бериш ғояси ҳақида гапирди.
Саудия Арабистонининг Ajlan & Brothers Group компанияси Ўзбекистоннинг ипакчилик, пахта ва тўқимачилик саноатига 2 млрд доллар инвестиция киритишни мўлжалламоқда.
Hyundai Motor Group президенти Сонг Квон Хан бошчилигидаги компания делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар май ойида 2 фоизга қимматлашди.
Тошкент халқаро аэропортида янги учиб келиш зали очилди. Бу ерда «яшил» ва «қизил» йўлаклар, 24 та паспорт назорати пункти ва виза таъминоти пункти ишламоқда.
2018−2019 йилларда Чирчиқ шаҳрини ривожлантириш дастури доирасида 186 та кўп квартирали уй қурилади, 1300 дан ошиқ янги иш ўрни яратилади.
Яшаш минимуми ва истеъмол саватчасини ҳисоб-китоб қилиш тартиблари тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Шоппинг-туризмни ривожлантириш мақсадида НКМК базасида олтин ва кумуш қуймалар сотилиши йўлга қўйилади.
2018 йилда Ўзбекистонда 25,2 мингта янги корхона ва ташкилот ташкил этилди, уларнинг 776 таси чет эл резидентлари капитали иштирокида очилди.
Фарғона вилоятида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга татбиқ қилиш учун энг камида 100 миллион доллар ажратилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон экспорт тузилмасида хизматлар, импортда эса — машиналар ва ускуналар етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ой ичида 59 млн долларга камайиб, июнь ойи бошида 27,025 млрд долларни ташкил этди.
Франциянинг шаҳарсозлик соҳасидаги 500 дан ортиқ корхона-экспертлари Ўзбекистонга урбанизмни ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр.
Президент «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. У Андижон вилоятидан бошланади.
Сергели тумани ҳокими автомобиль бозорини туман ҳудудида сақлаб қолиш истагини билдирди, бироқ унинг бошқа жойга кўчирилиши транспорт ҳолатини яхшилайди.
Шавкат Мирзиёев сув камлиги сабабли такрорий экин майдонларининг қисқартирилгани маҳсулот етиштириш ҳажми камайишига ва нарх-навонинг ошишига сабаб бўлмаслиги зарурлигини таъкидлади.
Жаҳон банки 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 5 фоизгача пасайишини, бироқ солиқ ва банк ислоҳотлари натижасида бу кўрсаткич яхшиланиши маълум қилди.
Январь-май ойларида бюджетга режалаштирилгандан 2,7 трлн сўм ошиқча маблағ келиб тушди, бироқ маҳаллий ҳокимиятлар резервлардан тўлиқ фойдаланаётгани йўқ, деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг