Ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропорти эрталаб қатор рейсларни қабул қила олмади.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари «Тошкент-Рибачье» поездини йўлга қўйишга келишиб олди.
Қорақалпоғистонда кам ҳосил берадиган 15 минг га майдонда пахта ўрнига қизил қалампир экилади. Президент мамлакатда ушбу экинни етиштиришни кенгайтиришга топшириқ берди.
Ҳукуматга хўжалик субъектларига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш бўйича индивидуал божхона, солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар бериш тақиқланмоқда.
АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги техник масалаларни ҳал этишда Ўзбекистонга кўмак кўрсатади.
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ойлик маош инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда оширилишини маълум қилди.
Хитойнинг Wanbang компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича объектлар ва логистика марказларини бунёд этишга инвестиция киритади.
Ўзбекистонда йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича ойлик маошнинг ўртача даражаси 14,2 фоизга ошди.
Текстил компаниялари илк бор пахтани тўғридан-тўғри фермерлардан сотиб олади. «Ўзбекенгилсаноат» компанияси ўрнини «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси эгаллайди.
Таллимаржон ИЭСда ОТБнинг 450 млн долларлик қарзи ҳисобига қўшимча буғ-газ турбиналари ўрнатилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажми йил охирига қадар 250 млн долларга етиши мумкин.
Хивада сайёҳлар учун диққатга сазовор масканлар ҳақида ахборот олишга мўлжалланган QR-кодлардан фойдаланиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Риэлторлик фаолиятини лицензиялашни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятларига топшириш таклиф қилинмоқда.
Венада ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Европа ипак форумида ипакдан тайёрланган анъанавий ва замонавий либослар намойиш этилди.
2018 йил 1 январдан DUET карталар бўйича транзакциялар ўтказиш тўхтатилади.
2000 долларгача миқдордаги нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқишда ёзма равишда мажбурий декларация тўлдириш тартиби бекор қилинади.
«Навоий» интермодаль логистика маркази қувватининг 20 фоиздан камроғи ишга солинмоқда. Президент мутасадди шахсларни бепарволик ва масъулиятсизликда айблади.
Ноябрда товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2 фоизга кўтарилди.
«Туронбанк» АТБ Хитой Эксим банки билан Ўзбекистонда кичик гидроэлектростанциялар қурилиши бўйича икки томонлама келишувни имзолади.
Конверсион карталар орқали эндиликда онлайн дўконлардан харидларга тўлов қилиш мумкин. Хориждан юборилган пулларни автомат равишда конвертация қилиш жорий этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг