«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича чипталар нархини пасайтирди.
Ҳукумат кунлик туристик (меҳмонхона) йиғимнинг янги миқдорини тасдиқлади. У энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизини ташкил этади.
Тошкентдаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги бизнес-форумда 27 млн долларлик шартномалар имзоланди.
Аҳрор Маҳмудов Ягона умумреспублика процессинг маркази раҳбари бўлди.
Тошкентда Тожикистоннинг 100 дан зиёд корхона ва компаниялари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
«Ўзбектелеком» 20 октябрдан ўз хизматлари учун тарифларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Пойтахт иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар сентябрда 1 фоизга арзонлашди.
Ер майдонларидан самарасиз фойдаланган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан маҳрум қилинади.
20 октябрдан шаҳар ва халқаро телефон қўнғироқлари нархлари оширилади. Хорижга қўнғироқ қилиш баҳоси икки баробарга қимматлашади.
Ўзбекистон пахта майдонларини қисқартириш, ҳосилни машиналарда йиғиб олиш даражасини оширишда давом этади. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтириш учун парламент комиссияси ташкил этилди.
Сайёҳлар учун мўлжалланган Uzbekistan Pass хизмати меҳмонхоналар банд қилиш, транспорт ижараси, чегирмалар дастури ва «хавф-хатар тугмачаси"ни бирлаштиради.
Ravon бренди футбол бўйича Россия терма жамоасининг расмий ҳомийсига айланди.
Ўзбекистон ва Россия яқин икки йил ичида маҳсулот айирбошлаш ҳажмини саноат кооперацияси ҳисобига 8−10 млрд долларга етказишни мўлжалламоқда.
Тошкент ва Бекобод ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Рейс кунига бир марта амалга оширилади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 30 октябрдан «Самарқанд-Истанбул-Самарқанд» рейсини очади.
Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентлари қаторидан дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи 28 компания ўрин олди.
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар учун акциз солиғи божхона қийматининг 2 фоизига қадар пасайтирилди.
Президент 1 октябрдан қатор маҳсулотлар учун импорт божлари ставкаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистон валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатларини енгиллаштириш учун Жаҳон банки заёмини жалб этмоқчи.
Modern Lift Systems компанияси Гулистонда йилига 300 та лифт ва 200 та эскалатор ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг