Иқтисодиёт

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди
18 март 2022, 09:32

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди

Март ойи бошидан бери биржа савдоларида шакар нархи 21,6% га кўтарилиб, бир килограми учун 10 минг сўмдан зиёдга етди. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида шакар заводлари томонидан биржа савдосига қўйиладиган шакар ҳажми ўртача 30 фоизга оширилди. Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда, мамлакатлар расмийларининг маълум қилишича, спекуляциялар ва сунъий равишда юзага келтирилган танқислик натижасида мазкур маҳсулотга бўлган талаб борасида ажиотаж кузатилмоқда.

15 кунда 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди
17 март 2022, 14:56

15 кунда 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

1−15 март кунлари ичида республикада 7,8 млн куб метрдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.

Асосий ставканинг оширилиши шокларни юмшатишга қаратилган — МБ
17 март 2022, 14:48

Асосий ставканинг оширилиши шокларни юмшатишга қаратилган — МБ

Марказий банк асосий ставкани девальвацион ва инфляцион кутилмалар ўсишининг олдини олиш, миллий валютада жамғариш фаоллигини сақлаб қолиш ҳамда ташқи хатарларнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида йиллик 17 фоизга оширди. МБ иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун яна қандай чоралар амалга оширилиши режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди.

Февралда 128,4 мингта автомобиль давлат рўйхатидан ўтказилди
17 март 2022, 14:18

Февралда 128,4 мингта автомобиль давлат рўйхатидан ўтказилди

Февраль ойида бирламчи бозордан 28,8 минг, иккиламчи бозордан эса 99,6 минг дона автомобиль сотиб олинди. Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони ўтган ойга нисбатан 13,4 фоиз, бир йил аввалгига нисбатан эса 149,2 фоизга ўсган. Хорижий автомобиллар олди-сотди шартномалари сони ҳам 2,7 баробарга ортган.

МБ асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилади
17 март 2022, 11:55

МБ асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор 2020 йилдан бери асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турганди.

Тадбиркор солиқ ўзгаришларини билмаса, унга жазо бериш эмас, тўғри йўлни ўргатиш керак — Шавкат Мирзиёев
16 март 2022, 21:33

Тадбиркор солиқ ўзгаришларини билмаса, унга жазо бериш эмас, тўғри йўлни ўргатиш керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев солиқ органи раҳбарларига соҳадаги янгича ҳисобот ва ўзгаришларни билмаган тадбиркорларни жазолаш эмас, тўғри тушунтириш кераклигини таъкидлади. «Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри… Энг катта муаммоингиз — тушунтириб бермаганингиз», — деди давлат раҳбари.

Андижонда 600 млн сўмлик тендер қариндошлар ўртасида ўтказилган бўлиши мумкин
16 март 2022, 18:20

Андижонда 600 млн сўмлик тендер қариндошлар ўртасида ўтказилган бўлиши мумкин

14 март куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ўз бўлимларини капитал таъмирлаш учун қиймати 621 млн сўм бўлган тендер ўтказди. Ушбу тендерда қатнашган икки корхона раҳбарлари ўзаро қариндош бўлиши мумкин. «Газета.uz» тендер иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлигини ўрганиб чиқди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кескин кўтарилди
16 март 2022, 16:59

Долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кескин кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 180,26 сўмга кўтарилиб, 11 330,38 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи бир ойда иккинчи марта кўтарилди
16 март 2022, 16:53

Ўзбекистонда Lada автомобиллари нархи бир ойда иккинчи марта кўтарилди

Компонентлар танқислиги фонида Россиянинг «АвтоВАЗ» автоконцерни Lada автомобиллари нархини ўртача 8 фоизга оширди. Ўзбекистонда ҳам автомобиллар 7−10 млн сўмга қимматлашди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори 2020 йилги коронавирус инқирозидан кейин тўлиқ тикланди
16 март 2022, 16:14

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори 2020 йилги коронавирус инқирозидан кейин тўлиқ тикланди

2020 йилдаги короновирус инқирозидан сўнг Ўзбекистонда уй-жой кўчмас мулк бозори тўлиқ тикланди. Мутахассисларнинг фикрича, бунга имтиёзли ипотека кредитлари ва субсидиялар бўйича давлат дастурлари сабаб бўлган. Жумладан, февраль ойида кўчмас мулк олди-сотдиси январь ойига нисбатан 24,1 фоизга ошди.

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?
15 март 2022, 22:09

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

14 март куни Россия бош вазири Михаил Мишустин шакар ва дон экспортини вақтинча тақиқлаш бўйича фармонни имзолади. Унга кўра, шакар маҳсулотлари экспорти 31 августгача амал қилади. Шунингдек, дон маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларига олиб чиқиш ҳам 30 июнгача тақиқланди. Шакар экспортининг чекланиши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри (бироқ оз миқдорда) таъсир қилса, дон экспортининг чекланиши Қозоғистон орқали билвосита таъсир қилиши мумкин.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 2,8 трлн сўмлик муаммоли кредитлар ажратилган
15 март 2022, 19:27

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 2,8 трлн сўмлик муаммоли кредитлар ажратилган

Ҳисоб палатаси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган 2,8 трлн сўмлик кредитлар муаммоли ҳолатда эканини маълум қилди. Жумладан, Навоий вилоятида мазкур дастур бўйича ўзаро алоқадор уч фуқарога 51 та кредит шартномаси билан ажратилган 867 млн сўм кредитлар мақсадсиз ишлатилган.

2021 йилда Ўзбекистонда 5 млн сўмдан зиёд маош олувчилар сони 209 минг нафарга кўпайди
15 март 2022, 18:23

2021 йилда Ўзбекистонда 5 млн сўмдан зиёд маош олувчилар сони 209 минг нафарга кўпайди

2021 йилда 2 млн сўмгача ойлик оладиган сони камайиб, 2−4, 4−5 ва 5 млн сўмдан зиёд маош оладиганлар сони ортди. Хусусан, 5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи олувчилар сони бир йил аввалгига нисбатан 209 минг кишига кўпайиб, 513,2 минг нафарга етган.

Долларнинг расмий курси бир кунда 100 сўмдан зиёдроққа кўтарилди
15 март 2022, 16:50

Долларнинг расмий курси бир кунда 100 сўмдан зиёдроққа кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 117,09 сўмга кўтарилиб, 11 150,12 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Қозоғистондан 10 минг доллардан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланди
14 март 2022, 21:51

Қозоғистондан 10 минг доллардан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тақиқланди

Қозоғистон президенти мамлакатдан 10 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта олиб чиқишни тақиқлади. Шунингдек, олтин қуймалар ҳамда олтин-кумуш тангаларни олиб чиқиш бўйича тақиқ ўрнатилди. Украинадаги уруш бошланганидан бери тенге 16,8 фоизга қадрсизланди.

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинди
14 март 2022, 20:06

Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинди

Душанба куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида салкам 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Мамлакатга олиб келинган вакциналар сони 61 млн дозадан ошди. Айни вақтда 14,2 млн дозадан кўпроқ вакцина захираси мавжуд.

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди
14 март 2022, 18:55 1

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди

«Ўзметкомбинат» «баъзи инвесторлар томонидан акцияларни сотиш бўйича инсофсиз ҳаракатлар» содир этилгани сабабли компания акцияларини сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Сўнгги ҳафта давомида завод акциялари нархи 2,5 баробарга арзонлашиб кетган эди.

2018 йилдан бери сўмнинг реал алмашув курси қандай ўзгарди ва бу савдо балансига қандай таъсир кўрсатди?
14 март 2022, 18:00

2018 йилдан бери сўмнинг реал алмашув курси қандай ўзгарди ва бу савдо балансига қандай таъсир кўрсатди?

2018 йилдан бошлаб сўмнинг реал алмашув курси асосий савдо ҳамкорлари валюталарига нисбатан ўртача 31,5 фоизга мустаҳкамланди. Ушбу ҳолат ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошликнинг пасайишига ҳамда кўпинча савдо балансининг манфий сальдоси ошишига олиб келади, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида. Рубль курси сўмнинг реал курсига нисбатан қадрсизланиши натижасида Россия билан савдонинг манфий сальдоси 2,4 баробарга ошиб, 3,4 млрд долларни ташкил этди.

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди
14 март 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 033,03 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Давлат органларидан тадбиркорларнинг қарийб 11,5 млрд сўм маблағлари суд орқали ундириб берилди — бизнес-омбудсман
14 март 2022, 14:37

Давлат органларидан тадбиркорларнинг қарийб 11,5 млрд сўм маблағлари суд орқали ундириб берилди — бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсманнинг маълум қилишича, тадбиркорлар ўзларига қонуний асосда тегишли бўлган маблағларни давлат органларидан суд орқали ундиришга мажбур бўлмоқда. 2021 йилнинг ўзида судлар томонидан давлат органлари ҳисобидан тадбиркорларга қарийб 11,5 млрд сўмлик қарздорлик ва 2,2 млрд сўмлик давлат божи ундириб берилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг