Тошкент автобусларида нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш йўловчиларнинг ҳақиқий сонини кўриш имконини беради. Олинган маълумотлар асосида пойтахт йўналишларни оптималлаштириш ва тарифларни жорий этиш мумкин бўлади, дея таъкидлади ТШТХ ва Транспорт бошқармаси масъуллари.
Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари орқали оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бунгача харидорларга 5, 10, 20, 50 граммлик қуймалар таклиф этилаётганди. Регулятор бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада оширишини кутмоқда.
Ankhor Invest Тошкент металлургия заводи акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. 2025 йил охиригача 2023 йилда кипрлик таъсисчиларнинг «ҳаракатсизлиги» туфайли банкротлик хавфи остида қолган ТМЗдаги давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкентга яна 1000 та автобус келишини айтганди. Пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи шаҳарда автобусларга бўлган эҳтиёж, янги машиналар қайси йўналишларга берилиши ва уларнинг келишига қандай тайёргарлик кўриш кераклигини тушунтириб берди.
2025 йилда ОКМК 1 млрд долларлик, НКМК 500 млн долларлик, «Навоийуран» ва «Ўзметкомбинат» эса 300 млн долларлик евробондларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва Автомобиль йўллари қўмитаси халқаро рейтингга эга бўлиши ва ташқи бозордан маблағ жалб қилиши керак.
Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасида ҳар бир туман ва шаҳар бюджетидан камида 10 та ва кўпи билан 30 та лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Агар лойиҳалар сони 10 тадан ошса, маблағлар аҳоли сонига қараб тақсимланади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етганини маълум қилди. Якунланган йилда хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 млрд долларни ташкил қилган, экспорт илк бор 27 млрд долларга чиққан.
Эстониянинг Bolt такси ва етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорини ўрганмоқда. Компания вакили Юлия Малич Bolt учун ушбу минтақа устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўз навбатида, IT Park бэк-офисни очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
Туркиянинг IC İçtaş İnşaat компанияси Ўзбекистондаги пулли автомобиль йўллари қурилишида иштирок этмоқчи. Бу борада Автомобиль йўллари қўмитаси билан англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳани 2027−2030 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу 2023 йилга нисбатан 30% га кўп. Хизмат кўрсатилган рейслар сони 33% га ошиб, 113,6 мингтага етди.
2024 йилда муомаладаги нақд пул улуши 21,5% дан 19,2% гача камайди, деб хабар қилди Марказий банк. Картадан пул ечиб олиш улуши ҳам пасайди.
Ўзбекистонда муомаладаги 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6% дан 23,4% гача ўсди, 100 минг сўмлик купюралар улуши эса 40,9% гача камайди. МБ қўшимча равишда 54,5 млрд сўмлик янги тангаларни муомалага чиқарди.
Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди. Йил давомида кўрсаткич 76,5 фоизга (1,9 млн нафар) ошган. Энг юқори ўсиш маиший хизматлар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кузатилган.
2024 йилда давлат ва хусусий сектор бўйича Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган топ-10 корхона эълон қилинди. Давлат корхоналари орасида «НКМК», «ОКМК» ва «Навоийуран» етакчиликни сақлаб қолди, хусусий секторда UZBAT ва Tashkent Tobacco етакчи бўлди.
UzAuto Motors 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt Midnight автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввалги шартномалар бўйича тўлови вақтида амалга оширилмаган автомобилларга қайта шартнома тузади.
Декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди. Бу 2023 февралидан буён энг юқори кўрсаткич. Ой давомида аҳолига энг кўп гўшт, сут, бензин, электр энергияси ва табиий газ нархи ошгани сезилди.
Абу Дабидаги халқаро саммитда Экология вазирлиги ва БААнинг Tadweer Group компанияси ўртасида Бухорода 10 га майдонда чиқинди ёқиш заводи қуриш ва электр энергияси олиш бўйича шартнома имзоланди. 200 млн долларлик лойиҳа қурилиши бу йил бошланади ва 21 минг хонадонни электр билан таъминлайди.
Президент Абу Дабида БААнинг етакчи компаниялари делегациялари билан учрашди. Томонлар инфратузилма, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт, логистика соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди. Нодир металларни ўзлаштириш, «қуруқ» портлар қуриш, таълим ва тиббиёт лойиҳалари бўйича келишувларга эришилди.
Humo тўлов тизимини сотиб олган Paynet рақобатчиларидан устунликка эга бўлиши борасидаги хавотирларга жавобан адолатли рақобат тарафдори эканини билдирди.
Туркия компанияси Чилонзор ҳокими ўринбосари билан музокарада «Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес маркази қуришни таклиф қилди. Ҳокимлик лойиҳа ҳозирча муҳокама босқичида эканини айтди: «Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг