Тижорат банклари 11 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 500−11 555 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 610−11 615 сўм.
Алишер Усмонов дивидендлардан энг кўп даромад олган россияликлар рейтингида 7-ўринни эгаллади. Рўйхатда миллиардер «Металлоинвест»дан 64,7 млрд рубль дивиденд олгани кўрсатилган.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 125 млн доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Маблағ мамлакатнинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, хусусан, 7 та вилоятда 359 километр узунликдаги 12 та электр узатиш линиясини реконструкция қилишга йўналтирилади.
Тижорат банклари 10 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 500−11 570 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 610−11 630 сўм.
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов Россиядаги Урал кон-металлургия компаниясининг янги бенефициар эгаси бўлди, дея хабар бермоқда Forbes.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаев йилдан-йилга ўзбекистонлик мигрантларнинг мамлакатдан кетиши эмас, қайтиши сони ортиб бораётганини айтди. Унга кўра, мигрантлар 2 млн нафарни ташкил этмоқда. 2022−2023 йилларда ташкилий тарзда 60 минг киши ишга жўнатилган ва уларнинг ўртача маоши 1200 доллар бўлган.
«Тошкент металлургия заводи» «Газета.uz» мақоласига жавобан корхонанинг қарзлари тижорий фаолият орқали тўланишини маълум қилди. «Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас», дея таъкидлади ТМЗ. Аввалроқ, ЎзТТЖ суд жараёнида заводнинг банкрот бўлиш хавфи борлигини билдирганди.
Ҳукумат қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.
Тижорат банклари 7 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 550 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 590−11 610 сўм.
Ўзбекистон ҳукумати бензин учун товон пули миқдорини 55 фоизга оширди. Ҳар ойлик тўловлар айрим тоифадаги шахсларга берилади.
Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13-ўринда турганини маълум қилди. Айни вақтда мамлакатдаги суғориладиган майдонларнинг 28 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий қилиб бўлинган.
Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори Полгар Сзолт Ўзбекистон картошка уруғини импорт қилишни тўхтатиши кераклиги, Венгрия ва Ўзбекистон мутахассислари импорт ўрнини босиш мақсадида маҳаллий картошка уруғчилигини йўлга қўймоқчилигини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.
Тижорат банклари 6 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 560−11 600 сўм.
Президент «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектар майдондаги автотураргоҳи ўрнида камида 200 млн долларлик бизнес маркази қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Марказ таркибида савдо маркази, меҳмонхона, бизнес марказ, IT-марказ, кўп қаватли автотураргоҳ ва турар-жой мажмуаси бўлади.
Ucell ва Ўзбекистондаги бошқа компанияларга эгалик қилувчи Digital Holding ҚК РФнинг Digital Invest асосчисига санкциялар жорий қилинганидан сўнг номини Digital Olding`га ўзгартирди. Шунингдек, янги таъсисчи пайдо бўлди. Бунинг натижасида Digital Invest эндиликда ҚК назорат пакетига эгалик қилмайди.
Ўзбекистонда шакарнинг чакана нархи ички бозорларда йил бошига нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Январь-июнь ойларида биржа савдоларига жами 336,7 минг тонна шакар қўйилиб, унинг 83 фоизи сотилган.
Ўзбекистон тижорат банкларида йил бошидан буён депозитлар қолдиғи 216,7 трлн сўмдан 204,7 трлн сўмгача камайди. Апрель ойидаги кўрсаткичда ўсиш кузатилганига қарамай, май ойида омонатлар қолдиғи яна камайган.
2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг