Тижорат банклари 8 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 385 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
2023 йилда Ўзбекистон барча иқтисодий механизмларни қўллаган ҳолда инфляция даражасини 10 фоиздан пастга туширишни режалаштирмоқда. Президент озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни «даладан дастурхонгача» етказиб беришдаги харажатларни қисқартириш бўйича топшириқлар берди.
Январда Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 614 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Хусусан, АГТКСларда 20 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 76,8 млрд сўмлик газдан фойдаланилган.
Январнинг 8 кунида давлат бюджети харажатлари даромаддан 2,3 баравар ортиб, дефицит 5,5 трлн сўмга етди. Бу 2023 йил учун дефицит кутилмасининг бешдан бир қисмидан кўпроқ дегани (25,1 трлн сўм). Шундан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги даромад ва харажатлар бўйича маълумот беришни тўхтатди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасаси (коллеж ва техникум) ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилиши мумкин.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан тадбиркорлар илк марта ҳуқуқбузарлик содир этаётган бўлса, уларга молиявий санкциялар қўлламаслик таклиф қилинмоқда. Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилса, жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтиб, бекор қилиниши мумкин.
Тижорат банклари 7 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.
Жарқўрғон туманида Германиянинг Graess Energy Uzde компанияси 600 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу бўйича бир неча соҳа вакиллари учун инфотур ташкиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқилди.
«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган банкнинг Қамаши филиали томонидан 4 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. «ОАВ орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини поймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги мавсуми бошланганини эълон қилди. Унда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 26 февралгача қабул қилинади.
Тижорат банклари 6 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 335 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги узун навбатларни биржа орқали олинган бензиннинг баъзи хусусий АЁҚШларда сотилмаётгани, нархлар сунъий оширилаётгани, шунингдек, талабни қондириш учун ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги билан изоҳлади.
Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги тариф ва нотариф тўсиқларини бартараф этиш, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича келишув тузиш ва яшил ҳамда экспресс йўлаклар орқали божсиз схемаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлади.
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.
Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш ҳажми 5 баробарга оширилганини маълум қилди.
Тижорат банклари 3 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 225 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.
Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.
Тижорат банклари 2 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 305 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг