Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,26 сўмга пасайиб, 10 693 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
«Ўзкомназорат» қонунда белгиланган талабни бажарди, шунга қарамасдан, регулятор раҳбари ишдан бўшатилди, қонунбузарлар рўйхатидан эса барча ижтимоий тармоқлар ҳам чиқариб ташлангани йўқ. Мисол учун, «ВКонтакте», Twitter, WeChat, TikTok ва Skype ҳануз қора рўйхатда. «Келишилмаган ҳаракатлар» ортидан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ва жавобсиз қолаётган саволлар ҳақида мутахассислар фикри.
Давлат стаистика қўмитасига маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн долларга тенг бўлган 289 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн литрга ошган.
9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.
2020 йил якунига кўра, «Ўзтрансгаз» томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган 1000 куб метр табиий газнинг қиймати газнинг ўртача нархидан 90 минг сўмга қимматроқ бўлди. Бунинг оқибатида 3,6 трлн сўмлик зарар вужудга келган. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 1 трлн сўмлик субсидия ажратилмоқда, дея тушунтирди Энергетика вазирлиги.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,86 сўмга кўтарилиб, 10 705,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
«Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойида Лондон фонд биржасига 700 млн долларлик қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштиради. Ундан тушган маблағлар эса жамият эҳтиёжларига сарфланади.
Давлат корхоналари давлат бюджети орқали ўтмаган ўз маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектлар қуриш орқали «ижтимоий юк»ни ўз зиммасига олмоқда. Бу амалиёт мамлакатнинг реал бюджети ва харажатларини ҳисоблашга имкон бермайди, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,66 сўмга пасайиб, 10 680,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Европа комиссияси 2021−2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида «Team Europe» ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.
Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.
Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улишини 50 фоизга етказди. Унга қарашли компания 2019 йилда 40,13 млн акцияларни қўлга киритган эди.
Япония ҳукумати Ўзбекистонда пахтачилик ва ўғит саноатини модернизация қилиш учун қарийб 2 млн доллар ажратди. «Умид қиламизки, кўпроқ хорижий сармояни жалб қилиб, шу жумладан, япон компаниялари иштирокида, ушбу соҳаларда савдони жонлантириш имконияти яратилади», — деди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ёшинори Фужияма.
Марказий банк келгуси уч йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Уларни аниқлашда МБ илк бор иқлим ўзгаришларини ҳисобга олди. Регулятор келгуси йилларда инфляциянинг узоқ муддатли омилларини бартараф этиш зарурлигини қайд этди.
Тошкентлик фуқаро ўз уйида қуёш фото электр станциясини ўрнатиб, унда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома имзолади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,94 сўмга пасайиб, 10 695,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Молия вазирлиги пенсия тўлови ҳамда нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш мумкин бўлган @pensiyauzbot Telegram-ботини ишлаб чиқди. У орқали пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам мавжуд.
Президент иштирокидаги видеоселекторда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилиши маълум қилинди. Шунингдек, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилиши қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг