Долларнинг расмий курси 7,02 сўмга кўтарилди ва жами 10 616,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз кўтарилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришдаги ютуқларга қарамасдан, пандемия бизнесга қийинчиликлар туғдирди. Тадбиркорларнинг давлат олдидаги қарзи 3,4 бароварга, муддати ўтган кредитлар миқдори 63%га ошди. Респондентларнинг 44% мажбурий ҳомийлик билан шуғулланган.
Долларнинг расмий курси 11,96 сўмга кўтарилди ва жами 10 609,00 сўм этиб белгиланди. Рубль ва евро курслари эса бироз пасайди.
Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.
Ўзбекистонда 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этган. Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган.
Ўзбекистон январь-апрель ойлари давомида хориждан қиймати 45,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 628 минг 885 дона мобил телефонлар импорт қилган.
Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга кўтарилди ва жами 10 597 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса пасайди.
Энергетика вазири Алишер Султоновнинг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қурилиши ҳақида келишиб олган иккита гидроэлектростанциянинг қиймати 550 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ГЭСлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун 1,4 миллиард кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.
Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».
Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.
Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг