Хитойнинг Liaoning Lide компанияси Фарғона вилояти ҳудудида таҳминий қиймати $700 млн га етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирмоқда.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 550 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.
Тошкент ҳокимияти ташкил этган «Технопарк» компанияси кир ювиш машиналари ва тижорий музлаткичлар, мис қувурлари, саноат сув иситкичлари, HPL-панел ва бошқаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги анорчиликка ихтисослашган боғлар билан танишди. Вилоятда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди. «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга пасайди ва жами 10 559 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз кўтарилди.
Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев президентга Чирчиқ дарёсининг торайтириш ва янги очилган ҳудудда турли инфратузилма объектларини барпо этишни кўзда тутадиган Daryo bo’yi Business City лойиҳасини тақдим этди. Узунлиги 5 км бўлган (16 км дан) биринчи участкада ишларни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ташрифи чоғида Шеробод қуёш электр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсула қўйди. Мазкур электр станция лойиҳасини Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси амалга оширади ва 260 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади.
Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга пасайди ва жами 10 568 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари амалга оширилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 440 минг сўмни ташкил этади. Бунда, жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар ҳисобга олинган.
Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув шартномаларини имзолади. Шу тариқа, аэропортларни ягона марказдан ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратилди, деди компания раҳбари Раъно Жўраева.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Долларнинг расмий курси 8,38 сўмга пасайди ва жами 10 580,65 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайган.
Ўзбекистон ҳукумати аҳоли жон бошига ЯИМни ҳозирги пайтдаги 1700 доллардан 2025 йилгача 2500 долларга ва 2030 йилгача бўлган муддат ичида 4200 долларга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши масаласини ўрганган бизнес-омбудсман пойтахт халқ депутатлари кенгашининг бу тўғрисидаги қарорининг лойиҳаси адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.
Молия вазири Тимур Ишметов 2020 йилда давлат бюджетига қанча даромад тушганини очиқлади. Йил бошидаги прогнозга нисбатан давлат бюджетига ҚҚСдан 13 трлн сўм кам маблағ тушган. Вазир камомадлар ниманинг ҳисобига қопланганлигини ҳам маълум қилди.
2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 21,1 млрд долларни ташкил этди. Сенат мажлисида молия вазири Тимур Ишметов ташқи қарз нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берди.
Сенатнинг 15-ялпи мажлисида Танзила Нарбаева қарздор корхона ва ташкилотлардан қарзни ундиришнинг ўрнига, мукофот пули учун уларни банкрот деб эълон қилишга интилаётган суд бошқарувчиларини танқид қилди. Молия вазири Тимур Ишметов эса мазкур тартиб ўтган чоракдан тўхтатилгани ва қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Ушбу тартиб, президентнинг 2019 йил 1 февралдаги қарори билан белгилаб берилганди.
Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг