Нурафшонда «ақлли шаҳар» инвестициявий лойиҳаси ўрнига Nurafshon business city концепцияси амалга оширилади. Аввалроқ ташкил этилган дирекция «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» шаклида қайта ташкил этилади.
Ўзбекистоннинг 24 та тумани қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ушбу соҳада 5 млрд долларлик 1000 дан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилди. Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади.
Долларнинг расмий курси 50 тийинга арзонлади ва жами 10 522 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
2020 йилда Facebook томонидан Ўзбекистонда деярли 6 млрд сўм солиқ тўланган. Шунингдек, Google — 3,4 млрд сўм, Apple — 1,9 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини тўлаган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи яна савдога чиқарилди. 2019 йилда ФНҚИЗни Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган ва бошқарув Jizzakh Petroleum компаниясига берилган эди. ФНҚИЗ Ўзбекистондаги иккинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб, йиллик соф фойдаси 19 млн долларни ташкил этади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга қимматлади ва жами 10 523 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.
Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания ташкил этилиши кутилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илхом Махкамов. Унинг сўзларига кўра, компаниялар аллақачон фуқаролик авиацияси агентлигига ариза топширишган ва лизинг асосида самолётларни сотиб олиш устида иш олиб боришмоқда. Авиакомпаниялардан бири Air Marakanda бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқароларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 509 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Май ойида Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, ҳафтасига 2−3 та рейс амалга оширилади. Вазир Европа ва Осиёнинг бир қатор давлатларига рейслар бекор қилинганига ҳам изоҳ берди.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга арзонлади ва жами 10 515 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
UzAuto Motors Лондон фонд биржасида ўзининг биринчи халқаро эвробондларини чиқарди. Буюртмалар ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил этди. Облигациялар Буюк Британия, АҚШ ва Германиянинг 130 га яқин инвесторлари ўртасида тақсимланди.
Фарғонада йил охиригача электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. 520 млрд сўмлик қийматга эга инвестицион лойиҳа президент иштирокидаги йиғилишда тақдим этилди.
Долларнинг расмий курси 18 сўмга арзонлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 самолётини қабул қилиб олди. Бир ой ичида яна бир худди шундай бортнинг етиб келиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 548 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Сенаторлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бундан ташқари, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда уларнинг уруғларига экспорт божлари жорий этилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 млрд сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилди.
Қонунчилик палатаси йил охиригача ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган ҚҚСни бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳукумат ҳам ўз чораларини ишлаб чиқмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг