Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 539 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 млн доллар, шундан 1 июлгача 150 млн доллар ажратилади.
Makro Тошкент шаҳридаги Compass савдо-кўнгилочар марказида жойлашган дўконини сотди. Энди у ерда Carrefour бренди остида гипермаркет очилиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси 16,77 сўмга арзонлади ва жами 10 535,24 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.
Биринчи чоракда ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайиб, 7,1 млрд долларни ташкил этди. Экспорт чорак баравардан кўпроққа камайиб, 2,4 млрд долларни, импорт эса 1,3 фоизга камайиб, 4,7 млрд долларни ташкил этди.
Долларнинг расмий курси 14,25 сўмга қимматлади ва жами 10 552,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари бироз пасайди.
UzAuto Motors заводидаги ишлаб чиқаришнинг январь ойидаги кескин тўхташидан сўнг автомобилларни ишлаб чиқаришни ўтган йилги кўрсаткичларига етказа олганича йўқ. 2021 йил февраль ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 9 873 та автомобиль кам ишлаб чиқарилган, март ойида эса 4543 тага камроқ. Энг кўп чиқарилган автомобил модели — Cobalt, энг кам ишлаб чиқарилган модель Spark.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 537 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси трансформация қилиниб, хизматнинг гибрид моделига ўтказилади. Харажатларни камайтириш учун штатлар қисқартирилади, хориждаги самарасиз 20 та ваколатхона ёпилади. Май ойидан 9 та норентабел рейслар (Париж, Рим, Милан, Токио, Бангкок ва бошқа шаҳарларга) бекор қилинади. Арзон рейслар очилиши ва ички рейслар сони ҳафтасига 17 дан 49 гача кўпайиши кутилмоқда.
4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этиш, узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та А321 NEO LR самолётини лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. Президент «Uzbekistan airways» ва «Uzbekistan airports» компанияларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
Тадқиқотларга кўра, Тошкент шаҳридаги апельсин, лимон ва банан нархлари МДҲ ва Европанинг Лондон, Берлин ва Рим каби бир қатор марказларидаги нархлардан баланд бўлиб турибди. Шунингдек, бошқа турдаги озиқ-овқат нархлари бўйича Тошкент шаҳридаги минимал нархлар МДҲ давлатлари пойтахтидаги нархлардан анча баланд эканлиги аниқланди.
Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган. Кўрсаткичлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда.
Маълумотларга кўра, март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда, автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди.
Шавкат Мирзиёев трансафғон темир йўлининг қурилиши Ўзбекистон учун қўшимча бозорлар пайдо бўлиши, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар таннархининг 60−70 фоизга камайишига имкон яратишини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россия ва қўшни давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Япония Ўзбекистонга электр энергияси соҳасидаги сиёсий масалаларни ҳал қилиш учун 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг