Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 512 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Uzbekistan Airways, «Ўзметкомбинат», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзтрансгаз» каби бошқа компаниялар 2021−2023 йилларда акциялари фонд биржасида оммавий савдо учун жойлаштириладиган компаниялар рўйхатига киритилди.
Президент Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди. Бу ерда 8 та меҳмонхона, карвонсарой, дам олиш масканлари бўлади. Марказни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари аксарият тадбиркорлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини, бироқ уларнинг бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини кўрсатди. Ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммолар тадбиркорларни ташвишга солаётгани маълум бўлди.
2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ошди.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлади ва жами 10 507 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.
Президентга тақдимот қилинган Самарқанд халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. «Air Marakanda» компаниясига ДХШ асосида 20 йилга аэропортни бошқариш ҳуқуқи берилади. Компания аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга 80 млн доллар инвестиция киритади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини халқаро аэропортнинг реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Сентябрь ойида фойдаланишга топшириладиган янги аэропорт соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Президент аэропорт одамлар учун қулай, хизмат кўрсатиш эса сифатли ва тезкор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Биринчи ўринда Япония бўлиб, ушбу мамлакат паспорти фуқароларга 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.
Ўзбекистонда Франциянинг EDF компанияси билан ҳамкорликда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.
Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.
Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради. Шу кунга қадар Россияга Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилган эди.
Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 492 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.
Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.
Тошкент-Андижон пуллик автобомил йўлининг нархи техник-иқтисодий тадқиқотлар ва уни қуриш бўйича халқаро тендер асосида белгиланади, дея таъкидлади Жаҳон банки вакили «Газета.uz» га берган интервьюсида. Айтилишича, ушбу йўл фойдаланишга топширилганидан сўнг Тошкентдан Андижонга саёҳат вақти тахминан 2 соатга қисқаради.
Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Долларнинг расмий курси 2 сўмга арзонлади ва жами 10 475 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз қимматлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг