Президент қарорига биноан, экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади. Шунингдек, уларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинади.
АҚШ ҳукумати Сардоба сув омбори ўпирилишининг оқибатларини бартараф этиш учун 100 минг доллар ажратади. Ушбу маблағ сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш учун Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беришга йўналтирилади.
Январь-мартда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 12 фоизга камайиб, 1,2 млн кишини ташкил этди. Уларнинг аксарияти (87,9 фоизи) қариндошларининг зиёратига, 9,3 фоизи эса саёҳат учун ташриф буюрди.
Президент Сурхондарёда 55 мингта, Андижонда 41 мингта, Навоий вилоятида 14 мингта оилани камбағалликдан чиқариш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун қўшимча туртки берилиши керак бўлган учта йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг тўқимачилик саноатига салбий таъсирини юмшатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.
Коронавирусга қарши кураш тадбирларига республика бўйича 16 мингга яқин тиббиёт ходими жалб қилиниб, уларга қарийб 55 млрд сўм миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.
Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади, туманлар ҳамда ҳудудлар картошка етиштиришга ихтисослаштирилади, картошкачилик соҳасига оид бир қатор янгиликлар ва имтиёзлар жорий этилади. 2023 йил 1 июлгача четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.
Андижон вилоятида маҳаллий бюджетга қўшимча манбалар ҳисобидан қарийб 112,4 млрд сўмлик манбасиз ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилгани аниқланди. Тўпланган материаллар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси Сардоба сув омбори қурилишида бош пудратчи бўлган. 10 дан ортиқ компания эса — субпудратчи. Гидроиншоот қиймати 1,3 трлн сўмни (404 млн доллар) ташкил этган.
Қандай қилиб тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошириш пайтида енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини исботлай олади ва форс-мажор ҳолатларида мажбуриятларни бажармаса бўладими? Коронавирус пандeмияси муносабати билан тадбиркорлик субъектлари учун эслатма.
Президент уч сменада иш ташкил этган тадбиркорларга кечки смена учун электр тарифини 1,5 баравар камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Марказий банк карантин даври тугаганидан сўнг иқтисодий тикланиш қанча давом этиши мумкинлиги бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқди. Унга кўра, пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳаларни тиклашга ўртача 3−12 ой керак бўлади. Бунда, туризм, хизматлар ва чакана савдо ҳамда йўловчи ташиш соҳаларида иқтисодий фаоллик нисбатан секин тикланиши кутилмоқда.
Марказий банк коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5 фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутмоқда. Шунингдек, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30−35 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.
Ҳукумат томонидан 2030 йилгача мамлакатни электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди. Унга кўра, 2030 йилгача электр энергия ишлаб чиқаришни 5900 МВт дан 29200 МВт гача кўпайтириш, табиий газ сарфини қисқартириш ҳамда электр энергияни узатишда йўқотишларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилган.
Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари, шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади. Шаҳарларда 2 ва ундан кўп хонали квартиралар учун дастлабки бадалнинг 10 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
Uzcard онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0.25 фоиз миқдорида тўлов олишни бошлади. Ушбу хизматни оммалаштириш мақсадида 2018 йил сентябрь ойидан тўлов олиш тўхтатилган эди, лекин баъзилар ушбу имтиёздан солиқ тўлашни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланишмоқда, дея таъкидлади Uzcard раҳбари.
Туркий кенгаш давлатлари транспорт вазирлари Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташишда ўзаро имтиёзлар беришга келишиб олди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун қўшимча 200 млн доллар ажратади. Маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодий тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳозирда кузатилаётган иқтисодий инқироз инсон соғлиги инқирозига боғлиқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, ушбу инқироз бир вақтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланиши айтилмоқда. Касаллик тарқалишига боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликлар қарор қабул қилиш учун катта қийинчиликлар келтириб чиқараётганлиги айтилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг Mega-Mebiko компаниясини фирибгарлик учун ўз лойиҳаларида иштирок этишдан 30 ойга четлаштирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг