Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлади. Июнь бошидан буён ўзбек истеъмолчиларига 145 млн кВт⋅с электр энергияси етказиб берилди.
24 июль куни Тошкентда дастлабки IT-парк очилиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.
Nestlé Uzbekistan сув ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини Франциянинг Lactalis концернига сотмоқда. Компания бошқа маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига етказиб беришда давом этади.
Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистоннинг Манғистау вилояти марказидан Ўзбекистон чегарасигача бўлган автомобиль йўлини очиб берди.
1 октябргача импорт қилинган қорамол ва парранда гўшти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади.
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида бешта янги корхона ишга туширилади. Президент заводга ташриф буюриб, у ерда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар билан танишди.
«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти тафсилотларини эълон қилди. Жорий йилда компания хорижга етказиб берилаётган газ ҳажмини 15 млрд куб метрга оширишни режалаштирмоқда.
Марказий банк АҚШ ғазначилик вексели ҳамда бошқа давлатлар, жумладан Хитойнинг қарз мажбуриятларини харид қилишни режалаштирмоқда, мамлакат захираларидаги олтин улуши эса қисқаради.
Протекционизмнинг тарифлар, квоталар, субсидиялар, сертификатлаш, миллий маҳсулотлардан фойдаланиш талабларини жорий қилиш, маъмурий тўсиқлар, антидемпинг ва валюта курсларини бошқариш каби усуллари кенг қўлланилади.
«Ўзбекистон почтаси» компаниясига Евгений Биргер ўрнига Алишер Файзуллаев раҳбар бўлди. Ўтган йили компания 27,8 млрд сўм зарар кўрди, 2017 йилдаги соф фойдаси эса 274,3 млн сўмни ташкил этган эди.
АҚШнинг «Alfa Eco Corporation» МЧЖ компанияси Жиззах вилояти Зафаробод, Фориш, Бахмал туманларининг бирида цемент заводи қурмоқчи.
«Ўзбекнефтгаз» Қорақалпоғистонда иккита, Фарғона водийсида битта конда саноат миқёсидаги газ оқимлари олинганини маълум қилди.
Ўзбекистонда энергиядан рационал фойдаланиш, иссиқхона газларини чиқаришни камайтириш ва ифлосланиш даражасини минималлаштириш бўйича давлат дастури қабул қилинади.
Ўзбекистон бу йил яна долларда евробондлар чиқариши мумкин, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов Bloomberg агентлигига.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Қаршига самолётлар қатновини қайта тикламоқда. Андижонга эса ҳозирча парвозлар йўлга қўйилмайди.
Импорт кийимлар ва бошқа кийим-кечак маҳсулотларини сертификатлаш таклиф қилинмоқда. Тегишли маркировкасиз маҳсулотларни сотишга йўл қўймаслик режалаштирилмоқда.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди.
Президент қарори билан нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика ишчи комиссияси тузилди.
Ўзбекистонда чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи учун тўланган пулларни қайтариб бериш тизимини (Tax Free) жорий этиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг