Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг биринчи газ турбинаси ишга туширилди. Ноябрдан станция тўлиқ қувват билан ишга тушиб, Фарғона водийсининг электр энергиясига бўлган асосий эҳтиёжини қоплайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ «Чорсу» меҳмонхона мажмуасини инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаради.
Шероз Азаматов Жомбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Аи-91 бензини нархи 15 августдан биржа савдолари орқали эркин белгиланади. Ҳозирда бир литр Аи-91 биржада юридик шахсларга ўртача 5500 сўмдан сотилмоқда.
Қозоғистон билан чегарадан янги Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди. Унинг Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида экспорт қилинишида қулай шароитлар яратиши кутилмоқда.
Тошкент ҳокимлиги таъсис этган «Технопарк» компанияси газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради.
Самарқанддаги эшкак эшиш канали бўйича сузиш жойлари, сунъий оролчалар, меҳмонхоналар ва анжуманлар марказини ўз ичига олган туристик марказ қурилади.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида янги газли объект топилди.
Тошкентда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки — IT Park очилди. У истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларга чиқаришга ихтисослашган.
Ўзбекистонда 2021 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 300 тоннага етказилади.
Ўзбекистон ярим йилда 8,44 млрд долларлик маҳсулот ва хизматларни экспорт қилди, импорт ҳажми эса 11,24 млрд долларни ташкил этди.
Тошкентда ҚҚС тўловчилари сони 2018 йилдаги 1,6 мингтадан 13,2 мингтага ошди.
Ўзбекистонда электромобилларни олиб кирганлик учун акциз солиғи бекор қилинди. Январдан божхона божининг ноль ставкаси ҳам кучга киради.
Мобил телефонларини IMEI-кодлар бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий этиш янги ташкил қилинган Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси шуғулланади.
Fides Solutions Жаҳон банки томонидан компанияга жазо чоралари авваллари бир неча валюта курслари мавжуд бўлганидан келиб чиққан «тушунмовчилик» ортидан белгиланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда «Евро-6» стандартидаги автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш бошланади. Лойиҳавий қувват йилига 190 мингта двигателни ташкил этади.
UzAuto Motors компаниясининг янги моделлари умумий базада ишлаб чиқарилади. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, таннархни 20−25 фоизга камайтиришга хизмат қилади, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат».
Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастурини ишга тушириш режалаштирмоқда. Қўлланилган машиналарни устама эвазига янгисига алмаштириш мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг