Иқтисодиёт

Трансафғон темир йўли лойиҳаси 8,2 млрд долларга баҳоланди
6 декабрь 2022, 19:26

Трансафғон темир йўли лойиҳаси 8,2 млрд долларга баҳоланди

Покистон «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини 8,2 млрд долларга баҳолади. Бу Ўзбекистон ҳисоб-китобларидан анча юқори.

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади
6 декабрь 2022, 14:28

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади

Ҳукумат қарори билан йил якунига қадар суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади. Шу билан бирга, 1 июлгача «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензин нархи ошганини рад этди
6 декабрь 2022, 11:51

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензин нархи ошганини рад этди

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархи оширилмагани ва унинг 1 литри 6800 сўмлигича сақланиб қолаётганини маълум қилди. Шунингдек, компания республика НҚИЗларида суткасига 4000 тоннадан бензин ишлаб чиқарилаётгани ва автомобиллар учун бу турдаги ёқилғи захираси етарли эканини қайд этди.

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди
6 декабрь 2022, 10:18

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар Boeing 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди
6 декабрь 2022, 09:41

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди

6 декабрь куни тижорат банклари долларни 11 250−11 310 сўм оралиғида сотиб олмоқда, сотиш курси эса — 11 330 сўм.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга «яшил сертификатлар» бериш бошланади
5 декабрь 2022, 20:53

Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга «яшил сертификатлар» бериш бошланади

2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш бўйича талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади. 2024 йилдан эса қуввати 1 МВтдан юқори қуёш ва шамол электр станцияларида энергияни сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари жамиятнинг энг паст даромадли қатлами бўлиб қолмоқда
5 декабрь 2022, 12:05

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари жамиятнинг энг паст даромадли қатлами бўлиб қолмоқда

Энг паст даромадга эга аҳоли гуруҳининг умумий даромадлардаги улуши йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев даромадлар тенгсизлигига бағишланган мақоласининг иккинчи қисмида соҳалар ва турли даромад гуруҳлари ўртасидаги даромадлар тенгсизлигининг сабабларини ҳақида фикр юритади.

UzAuto Motors Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиб, Cadillac савдосини бошлашни режалаштирмоқда
3 декабрь 2022, 19:41

UzAuto Motors Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиб, Cadillac савдосини бошлашни режалаштирмоқда

UzAuto Motors 2023 йил охирида Chevrolet Gentra (Lacetti) моделини ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда Cadillac русумли автомобиллар ҳамда янгиланган Equinox ва Traverse кроссоверлари савдосини бошлашни режалаштирмоқда.

Тошкентда квартираларнинг 1 кв. метри нархи $1000 дан ошди — ПМТИ
3 декабрь 2022, 19:12

Тошкентда квартираларнинг 1 кв. метри нархи $1000 дан ошди — ПМТИ

Тошкентда квартираларнинг 1 кв. метрининг ўртача нархи йил давомида 27 фоизга ўсиб, ўртача 1078 долларга етди, дея хабар бермоқда ПМТИ таҳлилчилари. Пойтахтнинг бешта туманида кўчмас мулк нархи шаҳардаги ўртача нархлардан анча юқори.

Ўзбекистонда янги Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши мумкин
2 декабрь 2022, 21:39

Ўзбекистонда янги Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши мумкин

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган прототипини Ўзбекистонга олиб келди. Ушбу версия 2024 йилдан ишлаб чиқарилиши мумкин.

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: ўртача тошкентлик ўртача фарғоналикдан салкам уч карра бойроқ
2 декабрь 2022, 19:29

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: ўртача тошкентлик ўртача фарғоналикдан салкам уч карра бойроқ

Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.

Россия бош вазири Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди
2 декабрь 2022, 18:26

Россия бош вазири Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди

Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 168-ўринни эгаллади
2 декабрь 2022, 16:35

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 168-ўринни эгаллади

Тошкент бу йил дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 171-ўрин эди) ўз ўрнини бироз яхшилаган ҳолда 168-ўринни эгаллади. Бу йил яшаш учун энг қиммат шаҳарлар Сингапур ва Нью-Йорк бўлди.

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси
2 декабрь 2022, 16:08 1

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди
2 декабрь 2022, 09:47

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

Банклар 2 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 175 — 11 285 сўмдан сотиб олмоқда, аҳолига сотиш курси эса 11 285 сўм этиб белгиланди.

Солиқ тизими фаолияти янада шаффофлашади — Шерзод Кудбиев
1 декабрь 2022, 10:57

Солиқ тизими фаолияти янада шаффофлашади — Шерзод Кудбиев

ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади
1 декабрь 2022, 10:24 1

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади.

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди
1 декабрь 2022, 09:41

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди

Тижорат банклари 1 декабр учун долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади
30 ноябрь 2022, 20:59

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади

30 ноябрь-2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, модалар намойиши, B2B учрашувлари, гастробозор, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда
30 ноябрь 2022, 18:52

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишга киришди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг