Адлия вазирлиги қурилиш соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни санаб ўтди. Амалдаги қурилиш меъёрлари 1960−70-йилларда ишлаб чиқилган.
13 октябрдан бошлаб Тошкентда 2008−2009 йилларда ишлаб чиқарилган «Мерседес» русумли автобуслар йўналишга чиқарилмайди.
«Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон қабул қилинди.
«Ўзбектелеком» шаҳарлараро қўнғироқларга бир дақиқа учун 12 сўмлик ягона тарифни жорий этди.
Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ўз фаолиятини бошлади.
Россиянинг «Силмаш» концерни Сирдарё иссиқлик электр станциясининг олтита энергоблокини модернизация қилиб, уларнинг қувватини 1950 МВтга етказади.
Франциянинг Veolia компанияси 25 йил давомида Тошкентда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳамда оқова сувларни тозалаш қурилмаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.
18−20 октябрь кунлари Тошкентда Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва Москва кунлари бўлиб ўтади.
Атом электр станцияси қурилиши учун Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасидаги Тўдакўл кўли яқинидаги ҳудуд танланди.
Давлат молиявий назорати бош бошқармаси учинчи чоракда бюджет ташкилотларида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар мавжудлигини аниқлади.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон — Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки Франциянинг «Crédit Agricole» банки билан 300 миллион евролик шартнома имзолади.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган ихтисосли бўлмаган 156 объектлар «Ўзбекнефтгаз» томонидан очиқ савдоларда хусусий мулкка сотиладиган бўлди.
Ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ваозиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бизнесни 30 кунгача текшириш ҳуқуқига эгабўлди.
Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, банклар эндиликда микроқарз бериш банк операциясини амалга оширадиган бўлди.
Буюк Британия Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган даромадларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида эканини маълум қилди.
Қабул қилинган фармон билан фақат кўмир бўйича имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари 1 млрд долларга тўғридан-тўғри инвестициялар фондини тузиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Давлат солиқ қўмитасида шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон банки экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг