«Халқ банки» филиалларида пенсия таъминоти тизими иштирокчилари сони 11,3 миллионга етиб, улардаги маблағлар миқдори 2,9 триллион сўмдан ошган.
Давлат харидлари тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг давлат бюджетидан 113,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ иқтисод қилинди.
Тошкентда мол-мулк ва ер солиғини тўлаши лозим бўлган 629 мингдан ортиқ объектнинг асосий қисми тўловларни амалга оширди, сўнгги муддат — 15 октябрь.
2020 йилгача телеком-операторлар халқаро интернет-каналларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятига эга бўлади.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиздан 16 фоизгача оширди.
Ярим йил давомида Ўзбекистонга юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил этди.
Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида «Тадбиркорлик марказлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги ислоҳотларга ҳар томонлама кўмакни кенгайтиришга тайёр, деди Бандар Ҳажар президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.
Жанубий Корея компанияси Асакада электрокарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Президентнинг 2018 йил 19 сенятбрдаги «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича ягона стратегия ҳамда транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш — Абдулла Арипов Марказий Осиё давлатлари учун Ўзбекистоннинг таклифларини санаб ўтди.
«Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор миллий тўлов тизимидаги монопол назоратнинг тартибга солинишига хизмат қилади.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги қонун муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида «Банклараро Миллий процессинг маркази» ташкил этилмоқда.
GM Uzbekistan автомобиллари учун шартномалар тузиш 6,6 баробарга ортди. Январь-июлда кунига ўртача 500 та шартнома имзоланган бўлса, сентябрда 3300 дан ошмоқда.
Жиззах вилоят ДСБ ходимлари МИБ билан ҳамкорликда суд буйруқлари асосида 62,9 млрд сўмлик ижро варақалар тўлиқ ундирилган бўлса, 39,3 млрд.сўм маблағ қисман ундирди.
Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки энергетика, транспорт, шаҳарларни ривожлантириш соҳаларида 1,3 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади.
Россия, Қозоғистон, Туркия ва Хитойда валюталарнинг қадрсизланиши сўм курсига салбий таъсир кўрсатди, дейилади МБ хабарида.
Буюк Британиянинг HSBC банки бошқарма бошлиғи Одилбек Исоқов Ўзбекистон молия вазирининг маслаҳатчиси, янги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг