Келгуси 6 йилда Ўзбекистонда электрга бўлган талаб 83 млрд дан 120 млрд киловатт-соатгача ўсиши кутилмоқда. «Буни, биринчи галда, қайта тикланадиган энергия ҳисобидан қоплаймиз», — деди президент. У, шунингдек, Осиё ва Европа бозорларига «яшил» энергия етказиб бериш режаларини ҳам маълум қилди.
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш электр станциялари, Навоий вилоятининг Томди туманида шамол электр станциясининг биринчи босқичи ишга туширилди. Уларнинг умумий қуввати 2400 МВтни ташкил қилади.
Давактив риэлторлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрларга муносабат билдириб, унинг 3-моддасида тартиб кўчмас мулк мулкдорларининг ўзлари мустақил тузадиган битимларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилганини таъкидлади. Қонун лойиҳасининг 27-моддаси қайта ишланади.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулла Охунзода билан Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини жадаллаштиришни муҳокама қилди.
«Газпром» компанияси кучли совуқ фонида Тошкент сўровига кўра Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширди, деди холдинг раҳбари Алексей Миллер. Унинг сўзларига кўра, «Марказий Осиё — Марказ» газ қувури орқали «техник имконият жиҳатидан максимал ҳажм» етказиб берилмоқда.
UzAuto Motors 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларни тузиб бўлди. 25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида жами 171,2 мингдан ортиқ шартнома берилди.
Марказий банк тижорат банкларидан «мижознинг розилигисиз ва огоҳлантирмаган ҳолда» кредит ҳамда бошқа қарзларни тўлаш учун унинг картасидан пул ечиб олиш амалиётига чек қўйишни талаб қилди. Регулятор бошқарув раиси ўринбосари томонидан банклар ва тўлов тизимларига талаблар акс этган хат юборилди.
UzAuto Motors ва бошқа компанияларга автомобилларни экспорт қилишда «йўл харажатлари»ни қисман қоплаш учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм ажратилади. Маблағни 2022 йилда утилизация йиғимини қоплаш учун ажратиш режалаштирилган, аммо ўшанда маблағ етишмаган.
2024 йилги консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси 3 фоиз ўрнига 4 фоиз этиб тасдиқланди (52,5 трлн сўм). Давлат қарзи бўйича чегара ҳам 5 млрд долларгача ошди, унга хизмат кўрсатиш янада қимматлашади. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
ХВЖ миссияси Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш 5,7 дан 5,2 фоизгача секинлашиши, инфляция эса энергия тарифлари ошиши ҳисобига 11 фоизгача тезлашишини кутмоқда. Қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш, бюджет харажат ва даромадларини сезиларли даражада оптималлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади. 2024 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Президент қарорига кўра, 2030 йилга бориб давлат идоралари раҳбариятининг камида 30 фоизи аёллардан иборат бўлиши керак. Шунингдек, кийим-кечак ишлаб чиқарувчи аёл тадбиркорларнинг ижара ҳақи қисман қопланади, хотин-қизлар томонидан етиштириладиган маҳсулотлар бўйича фьючерс шартномалари тузилади.
Фойдали қазилмалар қазиб олувчи компаниялар учун навбатдаги имтиёзни жорий этиш режа қилинмоқда. Келаси 2 йилда металл ва углеводородлар қазиб олишни бошлайдиганлар рента солиғидан умрбод озод этилиши мумкин. Депутат Дониёр Ғаниев бунга қарши чиқса-да, ҳамкасблари нормани барибир қабул қилди.
Бош прокуратура Нуробод туманидаги корхона электрга ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолияти билан шуғулланганини аниқлади. МЧЖ 2,5 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган.
МҲТИ экспертларига кўра, 2022−2023 йилларда жаҳон бозоридаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига 1 ойлик кечикиш (лаг) билан таъсир қилди. Шунингдек, талаб юқори бўлган Аи-80 ва Аи-92 маркали бензинларнинг улгуржи нархлари жаҳон бозоридаги нефть нархига сезувчан экани аниқланди.
Ноябрь ойида Ўзбекистон Хитойга газ экспортини ошириб, 54,59 млн долларлик газ сотди. Шу билан бирга, йил бошидан буён экспорт ҳажми 509,03 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кам.
Давлат солиқ қўмитаси «Газета.uz» мухбирининг YandexGo UB қачондан солиқ тўлашни бошлаши, Yandex`нинг бошқа компаниялардан фарқи, соҳадаги рақобат муҳити ва нима учун қўмита бу масалага эҳтиёткор ёндашаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Телевидениеда «прайм-тайм»да кўпроқ хорижий сериаллар намойиш этилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. У маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлашни таклиф этиб, Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепциясини яратиш бўйича топшириқ берди. Тошкент вилоятида Cinema Park киноҳудуди ташкил этилади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, вазирлик Ўзбекистондаги газ «заправка»ларини ёпмаган, фақат иш вақтини чеклаган. Аввалроқ 630 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчалари совуқ ҳаво туфайли ўз фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди.
Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очилиб, фуқароларга кредит таклиф этилаётгани ва банк карталарига оид маълумотларни олиш орқали пуллар ўзлаштирилаётганидан огоҳлантирди. Шунингдек, ўзини МБ ходими сифатида таништириш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг