БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради
24 февраль 2022, 10:21 1

БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради

24 февралга ўтар кечаси БМТ хавфсизлик кенгаши Украина атрофидаги можароларга бағишланган йиғилишни чақирди. БМТ бош котиби ўз чиқишида Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришни тўхтатишни, «тинчликка имкон беришини» сўраган ва тинчлик ўрнатишга чақирган.

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда
24 февраль 2022, 10:06

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда

Uzbekistan Airways 24 февраль куни Наманган — Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Россиянинг Ростов вилояти ҳаво майдони йўловчи самолётлари учун ёпилгани сабабли ортга мажбурий қайтаётганини маълум қилди.

Самарқандда автошоҳбекатни зўравонлик билан эгаллашда гумонланаётган бир гуруҳ спортчилар қўлга олинди
24 февраль 2022, 09:56

Самарқандда автошоҳбекатни зўравонлик билан эгаллашда гумонланаётган бир гуруҳ спортчилар қўлга олинди

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан такси ҳайдовчиларидан «ўлпон» ундириб келганликда гумонланаётган яна бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди. Улар спортчилар эканлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яккасаройда ишчиларига намоз ўқишга шароит яратиб берган тадбиркор 21,6 млн сўм жаримага тортилди
24 февраль 2022, 09:52

Яккасаройда ишчиларига намоз ўқишга шароит яратиб берган тадбиркор 21,6 млн сўм жаримага тортилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида GTA Showroom компанияси раҳбари корхона биносида ишчи ва мижозларга намоз ўқишга шароит яратиб бергани учун 21,6 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров судья МЖТКнинг 201-моддасини нотўғри қўллаганини, намоз ўқиш «диний маросим эмас, балки эътиқоднинг ўзаги, эркинлиги кафолатланган ҳуқуқ» эканини таъкидлади.

Россия Украинага бостириб киришни бошлади
24 февраль 2022, 09:17

Россия Украинага бостириб киришни бошлади

Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди, бироқ Украинанинг Киев, Харьков ва бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар бошланди. Бу Россия томони Украинага бостириб киришни бошлаганига ишора қилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский уруш бошланишидан олдин россияликларга мурожаат қилиб, яна бир маротаба тинчликка чорлади.

Яна қандай карантин чекловлари бекор қилинмоқда?
24 февраль 2022, 07:37

Яна қандай карантин чекловлари бекор қилинмоқда?

Ўзбекистонда умумий овқатланиш жойлари ва кўнгилочар объектлар иш вақтига нисбатан чекловлар ҳамда умумий овқатланиш жойлари ва жамоат транспорти ҳаракатланувчи таркиби умумий сиғимидаги ўринларни 50 фоизгача қисқартириш талаби бекор қилинди. Бош вазир Абдулла Арипов мазкур чекловларнинг бекор қилинишини «одатий ҳаёт тарзига қайтишнинг дастлабки қадамларидан бири» деб атади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 февраль 2022, 22:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада содир бўлган охирги янгиликлар, Путин ва Эрдоған Украина шарқидаги можарони муҳокама қилгани, Шимолий Корея АҚШни Японияни Россияга қарши кампанияга жалб қилишда айблаётгани, 24 февраль куни Брюсселда Украина бўйича Европа Иттифоқининг фавқулодда саммити бўлиб ўтиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 февраль 2022, 22:40

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистонга 3 кунга кетган президент, 1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилиниши, Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлагани учун шифокорлар маошига тўланадиган 100% устама, Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратган ОТБ, Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган МО ва ЕИ махсус вакиллари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 23 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Коронавирусга қарши бустер доза олмаган ходимлар ишдан четлаштирилади
23 февраль 2022, 21:14

Коронавирусга қарши бустер доза олмаган ходимлар ишдан четлаштирилади

Махсус комиссия иш берувчилар коронавирусга қарши вакцина ва бустер доза олган ишчилари қамровини камида 90 фоизга етказиши кераклигини белгилади. Вакцина ва бустер доза олмаган ходимлар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади
23 февраль 2022, 20:52

1 мартдан Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади

Чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда ниқоб тақиб юриш мажбурияти талаби бекор қилинди. «Чунки мана вилоятларда ҳам дефакто ҳеч ким ниқоб тақмай қўйди», — деди бош вазир Абдулла Арипов. Қолаверса, жамоат транспорти, бозорлар, таълим муассасалари, театр, музейлар, масжидларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга бўлади.

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин
23 февраль 2022, 19:46

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин

Буюк Британия томонидан Россиянинг бешта банкига нисбатан санкциялар қўлланилиши муносабати билан, ушбу банкларда рўйхатдан ўтган ҳисоб рақамларига ўтказилган ҳар қандай маблағлар қайтарилиши ёки музлатилиши мумкин. InfinBank матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумотлар ёки аниқ сценарийлар йўқ. «Банк ўз мижозларини ушбу ҳолат бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришга қарор қилган», — деди у.

Икки ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига киритилмади
23 февраль 2022, 17:35

Икки ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига киритилмади

Мадина аэропортида Умра зиёратига келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга киритилмади. Уларнинг 2019 йилда Қирғизистон қалбаки паспорти билан Умра сафарига бориб келгани аниқланган. Ҳозирда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда
23 февраль 2022, 17:33

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда

ДХХ Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида 6,4 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 2160 флаконда «Тропикамид» дориси айланмасини тўхтатиб қолди. Сурхондарёдаги ҳолатда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий» моддасини чегарани ноқонуний кесиб, олиб ўтганида ушлангани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев
23 февраль 2022, 17:24

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар
23 февраль 2022, 17:02

МО ва ЕИ махсус вакиллари Тошкентда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси якуний баёнотида айтилади.

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлигида гумонланаётган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди
23 февраль 2022, 16:41

Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлигида гумонланаётган бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди

Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғоялари акс этган материалларни тарқатганликда гумонланган 9 нафар фуқаро ушланди. Улар Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланмоқда.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
23 февраль 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 29,59 сўмга пасайиб, 10 840,28 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди
23 февраль 2022, 16:04

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди

1 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча юридик шахсларга цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини тўғридан-тўғри шартномалар асосида чекловларсиз (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилди. Шунингдек, компанияларга қурилиш материалларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача компенсация тўланади.

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида
23 февраль 2022, 15:55

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида

Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ фаоллари билан суҳбати давомида Қорақалпоғистондаги мактабларнинг 142 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилаётгани маълум қилинди. «Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига жорий этамиз», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари болаларни боғчаларга 2 ёшдан қабул қилишни йўлга қўйиш нияти борлигини, бунинг учун эса мамлакат иқтисодиёти янада мустаҳкамланиши кераклигини айтди.

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади
23 февраль 2022, 14:58

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган. Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг