Жума куни 191 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бу 5 январдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Шу куни 3 киши ковид асоратлари оқибатида вафот этди. 42 кишида эса пневмония аниқланди.
Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди. Асар муаллифи, таниқли кўча рассоми Inkuzart бунинг учун Чилонзор ҳокимига «миннатдорчилик» билдирди. Чилонзор тумани ҳокимияти бино сносга тушгани боис граффики бўялгани ва рассом учун бошқа «қулай жой тавсия этилади».
ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.
ДХР ҳукуматининг аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилиш бошланганини эълон қилгани, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг бадавлат муҳожирлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатгани, Канадада полиция намойишчиларни ҳибсга олишни бошлагани, Биткоин нархининг 40 минг доллардан пастлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сергелидаги бузиладиган 409 та ёғоч уй, иккига ажратилган Туризм ва спорт вазирлиги, 1 ноябргача Тошкентда ишга тушадиган пуллик йўл бўйи «парковкалари», «Етти ўлчаб бир кесиб» трамвайлар маршрутлари аниқланиши, пойтахтга олиб келинадиган 18 метрли «гармошкали автобуслар», Наврўзда кетма-кет 5 кун дам оладиган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Энергетика вазирлиги бу 35 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмоли учун етарли эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида маҳалла давлатнинг асоси экани, у обод бўлса, мамлакат обод бўлишини таъкидлади. «Кўраяпсизлар, замон таҳликали бўлиб турибди. Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ. Биз ҳам сабр билан, илм билан, меҳнат ва ҳаракатимиз билан режаларимизни амалга ошираяпмиз», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.
Президент қарорига кўра, 2025 йилгача пойтахтда 1063 та янги автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Улардан 53 таси 2023 йилда ҳаракатга тушириладиган катта сиғимли 18 метрли автобуслар бўлади. Ушбу «гармошкали автобуслар» пойтахтнинг 11 та магистрал йўналишида ҳаракатланади.
Тошкентда 2025 йилгача 11 та кўчада тезюрар автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда фақат Фарғона йўли кўчасида автобуслар юриши учун мўлжалланган, бироқ машиналар ҳам юраверадиган йўлак мавжуд. Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев камералар ўрнатган ҳолда йўлакларнинг автомобиллардан ҳолилиги таъминланишини маълум қилди.
Дам олиш кунларида қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳаво баҳорги қийматларга қадар исийди, якшанба куни термометр устуни +17 даражага кўтарилади.
Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ташкилотнинг асосий вазифаси мазкур спорт турини оммалаштиришдан иборат.
Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Дўстлик» маҳалласига ташрифи давомида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратган. «Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», деган президент.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,19 сўмга пасайиб, 10 841,22 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Президент фармонига кўра, Наврўзда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун дам олади.
Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ», — деди у.
Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда гумонланаётган шахс қўлга олинди. У олдин ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун икки марта жазо муддатини ўтаб чиққан.
Ўзбекистонда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди. Депутатлар томонидан туризм вазири сифатида Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири сифатида эса Адҳам Икрамов номзодлари маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг