Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини ошириш ва ҳамкорликни муҳокама қилди
18 август 2023, 10:29

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини ошириш ва ҳамкорликни муҳокама қилди

2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,3 фоизга ўсиб, 215,8 млн долларга етди, дея хабар қилинди ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Чўлпонотадаги йиғилишида. Томонлар бу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди
18 август 2023, 09:57

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев
18 август 2023, 09:19

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.

Қорақалпоғистонга молия вазири тайинланди
18 август 2023, 08:49

Қорақалпоғистонга молия вазири тайинланди

Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.

Музаффар Рашидов Қибрай туманига ҳоким бўлди
18 август 2023, 08:28

Музаффар Рашидов Қибрай туманига ҳоким бўлди

Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
17 август 2023, 22:00

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тугатилган Президент администрацияси раҳбари лавозими, бошқа ишга ўтган Сардор Умурзоқов, Ўзбекистон ташқи қарз олган ташкилотлар, ўтиш балини тўплолмаган 439 минг абитуриент, туғуруқхонада вафот этган эгизак туққан қашқадарёлик ёш аёл, турли тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

АҚШ КХДР ва Россия ўртасида қурол савдоси билан шуғулланувчи Қозоғистон компаниясига қарши санкциялар жорий қилди
17 август 2023, 21:31

АҚШ КХДР ва Россия ўртасида қурол савдоси билан шуғулланувчи Қозоғистон компаниясига қарши санкциялар жорий қилди

Қозоғистонда рўйхатдан ўтган компания, шунингдек, Россия ва Словакиянинг яна иккита фирмаси Шимолий Корея ва РФ ўртасида қурол-яроғ битимларида қатнашгани учун АҚШ санкцияларига дучор бўлди.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи 9200 сўмгача кўтарилди
17 август 2023, 21:05

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи 9200 сўмгача кўтарилди

UNG Petro яна Аи-92 бензин нархини 9200 сўмга кўтарди. Чегирма эълон қилинишидан олдин — март ойида ҳам шу нархда сотилаётган эди.

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди
17 август 2023, 20:00

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди

2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.

Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
17 август 2023, 18:41

Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди

Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар болалар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди
17 август 2023, 17:34

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади
17 август 2023, 17:15

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади

Президент фармонида белгиланганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи ярмида Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ўтказган бирорта сессия жонли эфирга узатилмади. Туман ва шаҳар кенгашлари ўтказган сессияларнинг 24 фоизи жонли эфирда намойиш этилган.

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди
17 август 2023, 16:59

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди

Бахром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 август 2023, 16:56

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
17 август 2023, 16:31

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 август 2023, 16:16

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:57

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда
17 август 2023, 15:38

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда

Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда ўзбек компанияларидан тортиб олинган Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йилга Ўзбекистонга беришни режалаштирмоқда. Қирғизистон томони инвесторлар ҳар бир объектга 15−20 миллион доллар сармоя киритишини кутмоқда.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади
17 август 2023, 15:31

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг