Uzbekistan Airways хабар беришича, талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.
Ветчина ва пишлоқ солинган пишириқлар, товуқли рулет, лавашдан пицца, картошкали ва товуқли найчалар — Zira.uz лаваш хамиридан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда жума куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1390 тага етди, кетма-кет тўртинчи кун антирекорд қайд этилмоқда. Қолаверса, ССВ пневмония ҳолати бўйича яна хабар бера бошлади — у бир кунда 289 кишида аниқланди.
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов энергия ресурслари тарифларини либераллаштириш масаласи «кун тартибидаги масала» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бозор нархларига ўтишни Қозоғистондаги вазият билан таққослаб бўлмайди.
Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлар билан учрашувда халқаро аудиторларга таяниб, мамлакат бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли эканлигини маълум қилди. «Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди», — деди у.
Антикоррупция агентлиги Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали раҳбарияти афилланганлигини текширади. Ҳозирда манфаатлар тўқнашуви ва фильмларни яратиш учун субсидиялар ажратишда эҳтимолий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суриштирувлар олиб борилмоқда.
Карантин чекловлари қатъийлаштирилган боғчалар, «Сабрия» сериали атрофидаги муҳокамалар, уй қамоғига ҳукм қилинган Миразиз Бозоров, қоғоз пул ўрнига 1000 сўмлик танга, Сурияга жиҳодга кетмоқчи бўлган талаба ва икки мактаб ўқувчиси, пора билан қўлга тушган фарғоналик прокурор ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Суд тошкентлик блогер Миразиз Бозоровни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилганликда айбли деб топиб, унга 3 йил муддатда озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.
Марказий банк 1000 сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариш ниятида эмас. Купюрани тангаларга алмаштириш режалаштирилмоқда, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Ҳозирда 1000 сўмлик купюралар деярли муомаладан чиққан — 2021 йилда уларнинг нақд пул таркибидаги улуши 1,4 фоизгача камайди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.
2021 йил давомида Қозоғистонда 29 мингдан ортиқ Chevrolet машиналари харид қилиниб, компания мамлакат бозорида энг кўп машина сотган брендга айланди. Қозоғистонликлар кўпроқ Cobalt (14605) ва Nexia (10809) автомобилларини харид қилишган.
«Сабрия» телесериали танқидидан сўнг Sevimli телеканали бош директори ва бош муҳаррири лавозимини тарк этди, телеканал кузатув кенгашига эса вақтинчалик Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган бўлди. Ушбу ўзгаришлар АОКА текширувидан кейин содир бўлди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У тайинлов куни лавозимдан озод этилган Алишер Мустафоевнинг ўрнини эгаллади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,95 сўмга кўтарилиб, 10 845,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам юқорилади. Ушбу ўзгаришлар 24 январдан кучга киради.
2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.
Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахтда 20 ёшли бир талаба ва 18 ёшли икки мактаб ўқувчиси диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган. Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Йигитлардан бири 5 ярим йилга, икки нафари эса 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Тошкентда блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят ишини судда кўриб чиқиш бошланди. Журналистлар аввалроқ ПЗР-тест маълумотномаси талаб этилиши ҳақида хабар берилмаганлиги учун суд биносига кира олмади. Бундан ташқари, суд мажлиси очиқ деб эълон қилинишига қарамасдан, суд жараёнини суратга олиш ва ОАВда ёритиш тақиқланди.
Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фуқарога тегишли бўлган гўшт дўконининг орқасида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар пора олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган.
Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Росатом» корпорацияси Қирғизистон кам қувватли атом электр станциясини қуришдан манфаатдор экани билдирилган меморандумни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг