Жаҳон янгиликлари дайжести
29 июль 2021, 21:44

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари, Бразилияда қор ёққани, Малайзия мухолифатининг мамлакат бош вазирини истеъфога чиқишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган оёқ кийимини «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади
29 июль 2021, 21:34

Адлия вазирлиги Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган оёқ кийимини «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади

Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади. Шунингдек, Тошкент адлия бошқармаси пойтахтдаги давлат органларида давлат рамзларидан фойдаланишда 363 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган. Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон икки бокс жанги натижаларидан норозилик билдириб Олимпиада комиссиясига мурожаат қилди
29 июль 2021, 21:25 1

Ўзбекистон икки бокс жанги натижаларидан норозилик билдириб Олимпиада комиссиясига мурожаат қилди

Ўзбекистон ўзбек спортчилари иштирокидаги икки бокс жанги натижаларидан норози бўлиб, Токиодаги Олимпия ўйинлари комиссиясига мурожаат қилди. Комиссия беш нафар ҳакам фаолиятини экспертлар кузатаётгани, бироқ жанглар натижалари қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.

29 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 июль 2021, 21:00

29 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиққа ташрифи, Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилаётгани — «Газета.uz»нинг 29 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Зангиотада янги болалар майдончасининг сунъий қопламаси йиғиштириб олинди
29 июль 2021, 20:46 1

Зангиотада янги болалар майдончасининг сунъий қопламаси йиғиштириб олинди

Rost24 нашри Зангиотадаги «Ибрат» маҳалласида болалар майдончаси очилиш маросимидан сўнг у ерга тўшалган сунъий қоплама йиғиштириб олингани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокимлиги сунъий майсазор кун иссиқлиги сабабли яроқсиз ҳолга келганини ва янгиси билан алмаштирилишини маълум қилди.

Сурхондарёда профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди
29 июль 2021, 20:37

Сурхондарёда профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ИИО ФМБ профилактика инспектори ёрдамчилари фуқарони бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади
29 июль 2021, 18:43

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 август санасидан бошланади.

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди
29 июль 2021, 18:21

Президент сайлови учун партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови учун бешта партиянинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди. Улар МСК мажлислари, ҳужжатларни топшириш, имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текшириш, овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этади.

«ISHONCH» дўконлар тармоғи энди Бухорода
29 июль 2021, 17:00

«ISHONCH» дўконлар тармоғи энди Бухорода

Бухоро шаҳрида маиший техника, мебель, сантехника воситалари, спорт анжомлари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар муддатли тўлов асосида сотиладиган «ISHONCH» дўконлар тармоғининг филиали иш бошлади.

1 ноябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш режалаштирилмоқда
29 июль 2021, 16:56

1 ноябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлаш режалаштирилмоқда

1 ноябргача Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда. Ҳозирга қадар республика бўйлаб 5,4% аҳоли инфекцияга қарши тўлиқ эмланган. Энг юқори кўрсаткичлар Наманган, Андижон, Жиззах ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
29 июль 2021, 16:25

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 23,03 сўмга пасайди ва жами 10 625,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Июнь ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди
29 июль 2021, 16:12

Июнь ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди

Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси май ойида кузатилгани каби 10,9 фоизни ташкил этиб, сўнгги тўрт-беш ойдан бери деярли ўзгаришсиз шаклланмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот реал ҳажмда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошди.

Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади
29 июль 2021, 15:31

Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Улар орасида Pfizer/Bio N Tech вакцинасининг 1,2 млн дозаси олиб келиниши ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?
29 июль 2021, 15:30

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Токио-2020: Олимпиаданинг олтинчи кунини Ўзбекистон медалларсиз якунлади
29 июль 2021, 14:09

Токио-2020: Олимпиаданинг олтинчи кунини Ўзбекистон медалларсиз якунлади

Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг олтинчи кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда қатнашишди. Улар орасида боксчи Баҳодир Жалолов кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, қолган барча спортчилар мусобақадаги иштирокларини тугатишди.

Вакцина дозалари орасида 3 ойдан кўп вақт ўтса, қайта эмланиш кераклиги айтилди
29 июль 2021, 14:09

Вакцина дозалари орасида 3 ойдан кўп вақт ўтса, қайта эмланиш кераклиги айтилди

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси олингандан сўнг, иккинчисини олгунга қадар 12 ҳафта (3 ой)дан ортиқ вақт ўтса, фуқаро ревакцинация қилинади, дея маълум қилди СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.

Тошкент маҳаллаларида истироҳат йўлаклари ташкил этилади
29 июль 2021, 13:47

Тошкент маҳаллаларида истироҳат йўлаклари ташкил этилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ва аҳоли зич жойлашган маҳаллалар, ички йўл ёқалари ва бошқа бўш майдонларда истироҳат йўлаклари ташкил этилади.

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳатланди
29 июль 2021, 13:21

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳатланди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Оқибатда бир киши вафот этди, 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди
29 июль 2021, 12:49

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жо Байден Светлана Тихановская билан учрашди
29 июль 2021, 12:31

Жо Байден Светлана Тихановская билан учрашди

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Беларус муҳолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни қабул қилди. Байден АҚШ «Беларус халқини демократия йўлида қўллаб-қувватлашини» таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг