Apple маҳсулотларининг иккинчи кузги тақдимотида MacBook Pro ноутбуклари, AirPods Pro симсиз қулоқчинлари ва HomePod mini «ақлли» карнайлари намойиш этилди. Ушбу тақдимотнинг асосий янгилиги MacBook Pro учун ишлаб чиқилган янги процессорлар бўлди.
Автоблогер Бобур Ғаниев ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимларини ҳақорат қилгани ва уларнинг талабларини бажармагани учун 15 кунга қамалганидан сўнг YouTube-каналидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. У ўз қарорини тадбиркорлик билан шуғулланиши ва канални сақлаб туришга улгурмаслиги билан изоҳлади. Видеомурожаат пайтида у қўлга олинаётганда ва ҳибсдалигида эгнида бўлган устки кийимини ёқиб юборди.
Ҳукумат Ўзбекистонда алоҳида таълимга муҳтож бўлган болалар учун инклюзив таълимни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатларни тасдиқлади. Жумладан, умумтаълим мактабларида алоҳида таълимга муҳтож бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш тартиблари белгиланди.
Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлиши, янги имзоланган қарор ва фармонлар, президент сайлови тарихида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган биринчи теледебат — «Газета.uz»нинг 18 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Келгуси йил дунё вакцина бозорида BioNTech/Pfizer ва Moderna компанияларининг етакчилик қилиши, Эрон ядровий битимга қайтиши учун АҚШга ҳеч қандай шарт қўймагани, НАТО`нинг Россиядаги ахборот бюроси фаолияти тўхтатилиши, Байден ва унинг рафиқасининг Вашингтонда ниқоб режими қоидаларини бузгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ертўладад дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқа фаолият турларини амалга ошириш мумкин. Ертўлалар фақат квартира эгаларининг розилиги билан ажратилади.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд долларга тенг бўлди. Ташқи савдо сальдоси 7,6 млрд долларни ташкил этди. Учинчи чоракда импорт ҳажмида экспорт ҳажмига қараганда жадалроқ ўсиш кузатилди.
АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари, президент Жорж Буш бошқаруви остида ишлаган Колин Пауэлл 84 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди.
Депутат ёрдамчиси институтини жорий этишга оид қонун қабул қилинди. Ёрдамчи депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади ва судланмаган бўлиши лозим. У депутат ва сайловчи ўртасидаги мунтазам алоқани яхшилашга кўмаклашади.
10 кун оралиғида пойтахт тез ёрдам хизматига бемор болалар бўйича келиб тушган чақириқлар сони 13 минг 820 тага етди. Октябрь ойида болалар бўйича шаҳар тез ёрдамга бўлаётган кунлик мурожаатлар ўртача 1300−1500 тани ташкил қилмоқда.
Ҳукумат 2022 йилда ЯИМнинг 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди. Инфляция даражасини 2022 йилда 9 фоизгача, бюджет дефицитини эса ЯИМга нисбатан 3% пасайтириш кўзда тутилмоқда. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорини 4000 доллардан ошириш кўзда тутилмқода.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,36 сўмга пасайиб, 10 700,64 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Президент фармони билан 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган МФЙ ходимлари ойлик маоши 35 фоизга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Тошкентда учта Burger King ресторанлари очилиши кутилмоқда. Улар Бобур боғи, Экобозор ёнидаги Atlas мажмуаси ва Чилонзор 25-мавзесида жойлашади.
Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Уларга «қамоқ» ва «уй қамоғи» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура жиноят ишини судга оширди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 526 500 доза Pfizer/BioNTech вакцинасини етказиб берди. Ой охиригача мамлакатга ушбу вакцинадан яна 274,5 минг доза олиб келинади.
Термиздаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамкорликнинг бир нечта соҳалари бўйича ишчи гуруҳлар тузишди. 10 кун ичида «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва уни икки давлат етакчиларига тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Lactalis барча турдаги сут маҳсулотларини сотишни ва Ўзбекистон бозорида сут ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан бирига айланишни режалаштирмоқда.
19 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайловлари тарихида илк маротаба теледебат намойиш этилади. Унда президентликка номзодларнинг вакиллари қатнашади. Теледебатни соат 17:00да «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналлари орқали кўриш мумкин.
АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегация Тошкентда чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда АҚшнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениэл Розенблюм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг