Депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Улар сайланган президентга унинг қасамёдидан кейин топширилади.
БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.
1 октябрь ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида 4 млн 8 минг 843 киши яшаб келмоқда. Шунингдек, Фарғона вилоятида 3,8 млн киши, Қашқадарё вилоятида 3,3 киши истиқомат қилади. Тошкент шаҳрида 2,8 млн киши доимий яшамоқда.
«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.
2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, кейинги йилнинг 1 июлига қадар 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида АҚШни ортда қолдириб, мезбонлардан кейинги 2-ўринни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.
Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтиши, Ўзбекистон U-14 чемпионати якунлари, Жалолиддин Машариповнинг дубли — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги боғчада ошпаз ва хўжалик ишлари мудири гўшт ўғирлаётганда ушланди. Улар бу ишни директорнинг топшириғи билан қилганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб ОТМда бастакор, санъатшунос ва овоз режиссёрлари тайёрланади.
Hair Boss студияси Benefit қизил карточкаси хизматларини таклиф қилади. Ушбу карта белгиланган ва бир йил давомида ўзгармайдиган нархда учта зонани лазерли эпиляция қилиш имкониятини беради.
Парламент комиссияси йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилгани қайд этилди. 2021 йилда бу мақсадлар учун давлат бюджетида 3 трлн сўм захира шакллантирилган эди, лекин ушбу маблағ сарфлаб бўлинган.
Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.
Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинди.
Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегациянинг Термизга ташрифи кутилмоқда. Шанба куни у бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашади.
15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжиди портлатилди. Натижада 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.
ЎзЛиДеП номзоди ва амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодировнинг мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги таклифини танқид қилиб, «бу солиққа тортиладиган даромад эмаслигини» айтди. «Ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди… Ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак», — деди у.
Лахмажун, ясмиқли крем-шўрва, ревани ва симитлар, бурек ёки ёнғоқли пирог — Zira.uz турк ошхонасининг таомлари рецептлари рўйхатини тақдим этади.
«Толибон»нинг Aфғонистонда ўрмонларни кесиш ва ёғоч контрабандасини тақиқлагани, Италияда ишчиларга мажбурий COVID-сертификатлари жорий этилгани, LinkedIn ижтимоий тармоғининг Хитойдаги фаолиятини тўхтатиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Германия Ўзбекистонга коронавирусга ПЦР текширувини ўтказиш учун мобил лаборатория етказиб берди. Лаборатория қуввати бир кунда 1500 та таҳлил ўтказишга мўлжалланган. Ушбу лабораторияда коронавирусга бепул тест топшириш мумкин.
Рустам Азимовнинг ОАВда чиқиш қилиши, Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғонага кўтарилиши, Safia асосчисининг президентга мурожаат қилиши — «Газета.uz»нинг 15 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг