Tashkent City боғига кириш 14 октябрдан бепул бўлди. Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно.
Қашқадарёда 9 ойда содир бўлган 369 та ЙТҲ оқибатида 181 киши вафот этган. Шундан 31 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.
Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Қашқадарёлик фуқаро Гулистонда беш кунлик чақалоғини 5000 доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, Google ва Microsoft Store операторининг Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши, МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида — «Газета.uz»нинг 13 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилгани, Канаданинг 40 минг афғон қочқинини қабул қилиши, Францияда радиоактив чиқиндиларнинг Россияга олиб чиқилишига қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитларида нутқ сўзлайди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.
Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилишга доир қонун лойиҳаси қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва амалдаги вазифаси бўйича фаолияти аралашиб кетмаётганлиги ҳақида фикр билдирар экан: «Қонун бузилиши кузатилмаяпти», — дея таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, МСК зарур ҳолатда ўзининг фикрларини билдираяпти ва номзодларнинг штаблари билан иш олиб бормоқда.
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий кўргазмага ташриф буюриб, қуроллар ва танкларни кўздан кечирди ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.
Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.
Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси 1 млн 219 минг 510 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан пойтахт ва Тошкент денгизи ўртасида 6,9 млрд сўмлик тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолади.
ЖССТ экспертлари иммунитети заифлашган кишиларни коронавирусга қарши вакциналарнинг қўшимча дозаси билан эмлашни тавсия қилди. Чунки ушбу шахслар учун бирламчи эмлаш етарли бўлмаслиги мумкин ва уларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг