«Бу сизнинг юзингиз». Президент ИИБ таянч пункти аҳволи учун ҳоким ва прокурорни танқид қилди
19 февраль 2021, 18:59

«Бу сизнинг юзингиз». Президент ИИБ таянч пункти аҳволи учун ҳоким ва прокурорни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилди. «Бу сизнинг юзингиз», — деди у, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди
19 февраль 2021, 18:05

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди

Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш ўрнига, режалаштирилмаган тарзда Наманган марказидан 18 км узоқликда бўлган «Бунёдкор» маҳалласига йўл олди. Президент у ерда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев
19 февраль 2021, 17:25

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.

Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган поезд 44 ёшли эркакни уриб юборди, у вафот этди
19 февраль 2021, 16:21

Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган поезд 44 ёшли эркакни уриб юборди, у вафот этди

Самарқанд вилоятида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 44 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Олган жароҳатлар оқибатида фуқаро воқеа жойида вафот этган.

2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 киши ҳалок бўлган
19 февраль 2021, 15:23

2020 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1962 киши ҳалок бўлган

Ўзбекистонда 2020 йилда 6982 та ЙТҲлар содир бўлгани қайд этилди. ЙТҲлар оқибатида вафот этганлар сони эса 1962 нафар кишини ташкил этди.

«Улар топшириқларимни муҳокама қилмасди» — президент Хайрулла Бозоров ва Ўктам Барноев ҳақида
19 февраль 2021, 15:22

«Улар топшириқларимни муҳокама қилмасди» — президент Хайрулла Бозоров ва Ўктам Барноев ҳақида

Президент Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва бош вазирнинг собиқ ўринбосари, марҳум Ўктам Барноевни ҳудудлар ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мақтади. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, улар президентнинг топшириғини «вақтида» ва «муҳокама қилмасдан» бажаришарди.

Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» кроссовкалари ишлаб чиқарилади
19 февраль 2021, 14:32

Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» кроссовкалари ишлаб чиқарилади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» бренди остида кроссовкалар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа 2022 йил 3-чорагида тўлиқ қувватда ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, заводда йилига жами 3 млн жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди
19 февраль 2021, 13:58

Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди.

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 февраль 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди
19 февраль 2021, 13:00

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди

SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
19 февраль 2021, 12:58

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2−7° илиқгача, кундуз кунлари 8−13° илиқгача пасаяди.

«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди
19 февраль 2021, 12:54

«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди

Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.

Марсни ўрганувчи Perseverance қурилмаси Марсга муваффақиятли тарзда қўнди
19 февраль 2021, 12:52

Марсни ўрганувчи Perseverance қурилмаси Марсга муваффақиятли тарзда қўнди

NASA Perseverance Марсни ўрганувчи қурилмаси режалаштирилганидек Марсдаги Езеро (Jezero) кратерига қўнди. Унинг вазифаси Марс сайёрасидан грунт (тупроқ) намуналарини олиб келиш.

Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди
19 февраль 2021, 12:35

Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади
19 февраль 2021, 12:11

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш режалаштирилган.

«Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ» — президент Наманган вилояти ҳокими ҳақида
19 февраль 2021, 12:06

«Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ» — президент Наманган вилояти ҳокими ҳақида

Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.

Президент — ОАВ, Наманган вилояти ҳокими ва муаммолари тўғрисида
19 февраль 2021, 11:51

Президент — ОАВ, Наманган вилояти ҳокими ва муаммолари тўғрисида

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари доирасида илк бор маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У ОАВни тўртинчи эмас, балки биринчи ҳокимият деб билишини, вилоятга ташрифидан кўзланган асосий мақсадларидан бири ҳоким тайинлаш эканини маълум қилди. Президент в. б. ҳоким Шавкатжон Абдураззоқовни синовдан ўтган инсон эканини айтиб, вилоятдаги қатор муаммоларни санаб ўтди.

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради
19 февраль 2021, 11:18

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини олиб беради. Биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.

«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида
19 февраль 2021, 10:53

«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида

Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.

«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев
19 февраль 2021, 09:41

«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг