Шанба куни Афғонистоннинг 31 та вилоятида комендантлик соати эълон қилинди. ИИВ расмий вакили ушбу қарор «Толибон» ҳаракатини чеклаш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда. Ҳозирда 10 дан ортиқ туманларда ҳукумат ҳарбийлари ва толиблар ўртасида фаол тўқнашувлар давом этмоқда.
1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан молиявий ҳисоботлар нусхалари, жисмоний шахсларнинг сўнгги 12 ойдаги иш ҳақи тўғрисидаги, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги, давлат божи, йиғимлар ва алимент тўланганлиги, кам таъминланганлик ва фуқаронинг «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»га киритилганлиги ҳақидаги жами 15 турдаги маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» платформаси орқали онлайн олинади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи кунида еттита спорт тури бўйича 11 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
1999 йилнинг 16 февраль куни пойтахтдаги портлашлар сабаб жиноий жавобгарликка тортилган 5 фуқаро оқланди. Оқланганлар «16 февраль воқеалари»нинг асосий ижрочилари деб топилганлар эмас. Улар собиқ божхона ходимлари ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчи 2 ёшли фарзанди билан бирга Тошкентдаги Анҳор каналида чўкаётган аёлни қутқариб қолди.
Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаши, янги чиқарилган қарорлар, Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгариши, Токио олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчиларлар бирорта ҳам ғалабага эришмагани — «Газета.uz»нинг 24 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик курашcилар 5 та медални қўлга киритишди.
Aфғонистоннинг 31 та провинциясида комендантлик соати эълон қилингани, Австралия ва Франциядаги норозилик намойишлари, коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент ИИББ собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатда айтган гапларида ҳақорат аломатлари бор деб топди. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.
Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.
Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.
Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашади ва Дэвид Гетта «Get Together» синглининг ремиксини яратади.
24 июль куни, президент Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан президент бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ва жамоат арбобларидан табрик ва қутловлар қабул қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро биология олимпиадасида 2 та олтин ва 1 та кумуш, халқаро физика олимпиадасида 1 та бронза ва халқаро математика олимпиадасида биттадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлишди.
Тожик-қирғиз чегарасидаги Исфара шаҳри ҳудудида отишма содир бўлди. Тожик аҳолиси ҳуддудаги «Қуммазор» даволаш масканида ҳашар ўтказмоқчи бўлганларида, ўзаро тўқнашув юзага келган. Бунга сабаб эса «қирғиз томонининг розилигисиз ҳудудни қумлардан тозалашни бошлашган» ни эканлиги айтилмоқда. Ҳар икки томондан отишма 10 дақиқа давом этган.
Долларнинг расмий курси 18,87 сўмга кўтарилди ва жами 10 634,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловчилар ташаббускор гуруҳлари мустақил равишда ўз номзодини кўрсатиш масаласини ҳал этиш қонун чиқарувчиларга боғлиқ эканлигини қайд этди. Ушбу масала ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўтарилган эди.
2021−2022 ўқув йилидан президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз давлат ОТМларига ўқишга қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг