27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 июль 2021, 21:00

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилиши, вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкинлиги, Ўзбекистон Олимпиаданинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлаши — «Газета.uz»нинг 27 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони кескин ошди
27 июль 2021, 20:24

Доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони кескин ошди

2021 йилнинг биринчи ярмида доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,5 баробарга, 2019 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 2,2 баробарга кўп демакдир.

Ўзбекистон аҳолиси сони 34,86 миллион кишига етди
27 июль 2021, 18:14

Ўзбекистон аҳолиси сони 34,86 миллион кишига етди

Ярим йил ичида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, 34,86 млн нафарга етди. Туғилиш ва ўлим даражаси 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 7 фоизга ўсган.

ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади. Саволлар сони қисқартирилди
27 июль 2021, 17:25

ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади. Саволлар сони қисқартирилди

ОТМларга кириш тест синовлари 5-августдан бошланади. Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Шунингдек, тест саволлари қисқартирилиб, мажбурий фанлардан улар 10 тадан бўлади.

10 августдан хорижликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилди
27 июль 2021, 16:48

10 августдан хорижликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилди

Саудия Арабистони 10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчилар учун Умра мавсуми тикланишини эълон қилди. Зиёратчилар коронавирусга қарши Pfizer, Moderna, AstraZeneca ёки J&J вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши керак.

Токио-2020: Ўзбекистон мусобақанинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлади
27 июль 2021, 16:36

Токио-2020: Ўзбекистон мусобақанинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлади

Токиодаги Олимпиаданинг тўртинчи кунида дзюдочи Шарофиддин Болтабоев кучли саккизликдан жой олган бўлса, боксчи Бобоусмон Батуров ўзининг дастлабки жангини ғалаба билан бошлади. Бугунги кун ҳам Ўзбекистон учун медалсиз бўлди.

Вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкин
27 июль 2021, 16:30

Вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда аҳолининг айрим қатламларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ҳамда вакцина олмаган ходимни ишдан четлатиш мумкин бўлади. Қуйи палата вакиллари оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишга ёрдам беришига ишонмоқда. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.

Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш киши жароҳат олди
27 июль 2021, 16:24

Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш киши жароҳат олди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Captiva русумли автомашина ағдарилиб кетди. Натижада беш киши жароҳат олди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди
27 июль 2021, 16:13

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12,65 сўмга кўтарилди ва жами 10 670,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро курси эса бироз пасайди.

Адлия вазирлиги «Газета.uz» ва бошқа ОАВлар билан меморандум имзолади
27 июль 2021, 15:19

Адлия вазирлиги «Газета.uz» ва бошқа ОАВлар билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги «Газета.uz» ва бошқа тўртта онлайн ОАВлар билан меморандум имзолади. Ҳамкорлик ҳуқуқий маълумотларнинг тарқалишини кенгайтиришга қаратилган.

Gumbaz қурилиш бозори автомобиль танлови акциясини якунлади
27 июль 2021, 15:00

Gumbaz қурилиш бозори автомобиль танлови акциясини якунлади

Gumbaz қурилиш бозори Chevrolet Cobalt автомашинасини ютуқ сифатида ўйнади. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Бахтиёр Тошмуҳамедов бош соврин эгасига айланди.

UzAuto Motors навбат ўринларини «сотаётганлар» билан курашишнинг янги усулини ишлаб чиқди
27 июль 2021, 14:32

UzAuto Motors навбат ўринларини «сотаётганлар» билан курашишнинг янги усулини ишлаб чиқди

UzAuto Motors Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан автомашиналарини рўйхатдан ўтказиш учун маълумотлар базасини синхронлаштирмоқда. Бу автомобилларни харид қилиш ва сотишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Компания маълумотларига кўра, баъзи шахслар ўз навбатини пуллаш мақсадида машина сотиб олиш бўйича 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларини тузган.

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
27 июль 2021, 14:00

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш, захирага олиш, олиб қўйиш ваколатининг бекор қилиниши, тўй ва маросимлардаги чекловлар, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими, хориждан маҳсулот сотиб олиб, учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши, туризм соҳасида айрим лицензия талабларининг жорий этилиши — 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари жазирамада очиқ осмон остида ўтказилди
27 июль 2021, 13:33

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари жазирамада очиқ осмон остида ўтказилди

Айрим ҳудудларда президент мактабларига кириш имтиҳонлари бошланди. 5 ва 6-синфларга қабул синовлари очиқ осмон остида бўлиб ўтди. ФВВ ушбу кунларда аномал жазирама ҳақида огоҳлантирган эди. Вазиятга болалар омбудсмани изоҳ бериб, нима учун имтиҳонларни бошқа кунларга кўчириш имкони бўлмагани маълум қилди.

Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади
27 июль 2021, 12:59

Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади

Президент қарори билан 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. Уларда ўткир қон-томир касалликлари бўйича шошилинч ёрдам ҳамда буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизмати кўрсатилади.

Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланди
27 июль 2021, 12:49

Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов энди бир вақтнинг ўзида Бразилиядаги элчи вазифасини ҳам бажаради. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси вазифасида ҳам фаолият олиб боради.

Ўзбекистон 29 июль куни 3 млн доза Moderna вакцинасини қабул қилади
27 июль 2021, 10:57 2

Ўзбекистон 29 июль куни 3 млн доза Moderna вакцинасини қабул қилади

АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни коронавирусга қарши 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Препарат АҚШ томонидан COVAX дастури доирасида ажратилмоқда.

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди
27 июль 2021, 10:45

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 789 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

АҚШ йил охирига қадар Ироқдаги ҳарбий операцияларда иштирок этишни тўхтатади
27 июль 2021, 10:13

АҚШ йил охирига қадар Ироқдаги ҳарбий операцияларда иштирок этишни тўхтатади

АҚШ 31 декабрга қадар Ироқдаги ҳарбий операциялардаги иштирокини тўхтатади. Хавфсизлик бўйича муносабатлар ўқув машғулотлари, маслаҳатлашувлар, равзведка маълумотларини олишга ўтказилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

«Жамият пулига бинолар қуриб, „бу бизга фойда келтиради“, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида
27 июль 2021, 10:08

«Жамият пулига бинолар қуриб, „бу бизга фойда келтиради“, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида

Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда заводлар, меҳмонхоналар ва турли тижорий бинолар қурилишини «карго-культ» ғояси билан тушунтирди. «Чет элда шунақа бинолар борлигини биламиз. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деб ўйлаймиз. Пул — пулчалик туриши керак», — дея таъкидлади у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг