1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.
Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.
Беларусда Озодлик кунида 200 дан ортиқ кишининг ҳибсга олингани, Нур-Султондаги реанимация бўлимларининг COVID-19га чалинган беморлар билан тўлиб кетгани, Xiaomi’нинг электромобилларни ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.
Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.
Қаршида инглиз тилида ўқув ва маданий материаллардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлган «Aмерика бурчаги» очилди. Шунингдек, у ерда AҚШдаги бакалавриат ва магистратурада таълим олмоқчи бўлганларга маслаҳат хизматларини бепул кўрсатадиган марказ ҳам хизмат қилади.
Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.
Қирғиз-ўзбек чегараларидаги барча баҳсли ҳудудлар ҳал қилинди, дея таъкидлади Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев. Унинг айтишича, икки мамлакат делегациялари Тошкентда бу тўғрисида келишувга эришган. Томонларнинг қандай шартлар асосида келишувга эришгани ҳам маълум қилинди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.
Президент фармони билан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилмоқда. Бундан ташқари, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари раҳбар ходимларининг ойлик маошлари 1,2 баравардан 2 бараваргача оширилади.
Президент фармони билан ССВ ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказлари ва пансионатлар агентлик тизимига ўтказилади. Муассасалар реконструкциясига 428 млрд сўм ажратилади.
Қўшни мамлакатларда полиомелит эпидемияси бошланганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу хавфли касалликнинг эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
World Happiness Report ҳисоботининг 2021 йилги рейтингида Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. 95 та мамлакатдан иборат рейтингда бу йил Ўзбекистон ўрин олмаган. Ўртача уч йиллик даврда (2018−2020) бахтли мамлакатлар рейтингида эса Ўзбекистон уч поғона пастлаб, 42-ўринни эгаллади.
Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.
Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин.
Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.
Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг