Меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди
16 сентябрь 2020, 18:28

Меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди

Меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш масканлари ва бошқа шу каби муассасалар хизматларидан фойдаланадиган барча фуқаролар жойлашиш вақтидан бошлаб, қанча муддат бўлишидан қатъи назар E-Mehmon тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Тошкентдаги иккита мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди
16 сентябрь 2020, 17:20

Тошкентдаги иккита мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкентда 14 сентядрдан ўз фаолиятини бошлаган 139 та мактабнинг 2 тасида дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар тўхтатилди.

Бизга Эйнштейнлар керакми?
16 сентябрь 2020, 16:06

Бизга Эйнштейнлар керакми?

Ҳозирги зерикарли ва мафкурага бўйсундирилган ижтимоий фанлар техника факультетлари талабаларига керак эмас. Уларни олий таълимнинг «қалби ва мусиқаси»га айлантириш орқали қандай жонлантириш мумкин? Ўқув жараёнига зарар етказмасдан фанларни 50 фоизга қандай қилиб қисқартирса бўлади? Файласуф, социолог ва антрополог Валерий Хан ўз мақоласида мазкур саволларга жавоб беради.

Тўртта ҳудудда университетларга киритиб қўйишга ваъда берганлар ҳибсга олинди
16 сентябрь 2020, 15:12

Тўртта ҳудудда университетларга киритиб қўйишга ваъда берганлар ҳибсга олинди

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда олий ўқув юртларига киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ҳибсга олинди.

Исроил БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни тиклаш тўғрисидаги келишувларни имзолади
16 сентябрь 2020, 14:57

Исроил БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни тиклаш тўғрисидаги келишувларни имзолади

Оқ уйда бўлиб ўтган маросимда Исроил, БАА ва Баҳрайн давлатлари муносабатларни тиклаш бўйича келишувларни имзолади. Бу Исроил ва араб давлатлари ўртасида 1994 йилдан буён амалга оширилган илк шундай келишувдир.

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди
16 сентябрь 2020, 14:50

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16 сентябрь 2020, 14:30

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Геодезкадастр давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Мақсуд Рўзметов, «Агробанк» бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва Аграр университет ректори Ботиржон Сулаймонов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди. Амалдаги вазир ўринбосари Саидкамол Ходжаев бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасини бошқаради. Мажлисни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов олиб борди.

Молия вазирига ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2020, 13:41

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Ёсихидэ Суга Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди
16 сентябрь 2020, 12:48

Ёсихидэ Суга Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди

Ёсихидэ Суга Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди. У собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг сиёсатини ҳам иқтисодий, ҳам дипломатик йўналишда давом эттиришга ваъда берди.

Марғилон тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ғаниев вафот этди
16 сентябрь 2020, 12:27

Марғилон тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ғаниев вафот этди

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари, Фарғона вилояти ҳокимининг акаси Авазбек Ғаниев мияга қон қуйилиши ташхиси билан оламдан ўтди.

Қашқадарёда хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
16 сентябрь 2020, 12:10

Қашқадарёда хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқарони жами 9 млн долларга чув туширган шахсларга қарши жиноят иши қўзғатилди.

Абу-Бакир Ибрагимов Қонликўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди
16 сентябрь 2020, 11:47

Абу-Бакир Ибрагимов Қонликўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Абу-Бакир Ибрагимов Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Даулет Толибаев коронавирус оқибатида оламдан ўтган эди.

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
16 сентябрь 2020, 11:12

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига янги ҳоким этиб Абдурасул Абдуллаев тайинланди.

Ваниҳоят дезинфекцион туннеллар тақиқланди
16 сентябрь 2020, 10:26

Ваниҳоят дезинфекцион туннеллар тақиқланди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Сентябрь ойининг бошида Соғлиқни сақлаш вазирлиги туннелларни фойдасиз деган эди. ЖССТ бу ҳақда баҳордаёқ таъкидлаган.

Кун давомида 570 кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 572 та)
15 сентябрь 2020, 23:50

Кун давомида 570 кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал — 572 та)

Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиқланди. Бир кун муқаддам бу кўрсаткич 572 тани ташкил этган эди. Жами ҳолатлар сони эса 48,5 мингдан ошди.

Самара яқинида минглаб ўзбекистонликлар уйларига қайтишга ҳаракат қилмоқда
15 сентябрь 2020, 23:42

Самара яқинида минглаб ўзбекистонликлар уйларига қайтишга ҳаракат қилмоқда

Россиянинг турли минтақаларидан келган 4500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Самара яқинидаги вақтинчалик чодир лагеридан уйларига қайтиш учун имконият кутмоқда, дея хабар қилди «Новая газета». Ўзбекистон парвозларни қайта тиклашга уринмоқда, аммо масаланинг ечими кўпроқ Россияга боғлиқ, дея таъкидлади Транспорт вазирлиги вакили.

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда
15 сентябрь 2020, 22:48

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда

Қашқадарёда коронавирусга тест топширган 855 нафар ўқитувчи инфекцияни юқтирганликда гумонланмоқда. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги ва яна бир бор текширувдан ўтиши маълум қилинди.

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ
15 сентябрь 2020, 22:29

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этгани айтилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан бирида коронавирусни келтириб чиқарувчи «SARS CoV-2» вируси аниқланмаганини маълум қилди.

Учкўприкда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит рулда ухлаб қолиб, пиёдани уриб юборди
15 сентябрь 2020, 22:06

Учкўприкда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит рулда ухлаб қолиб, пиёдани уриб юборди

Учкўприк туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўл четида тўхтаб турган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 44 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 сентябрь 2020, 19:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Владимир Путин ва Александр Лукашенко музокаралари, ривожланган давлатлар иқтисодиётининг қулаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг