Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин.
Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.
Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.
Сувайш каналида ҳаракатнинг тўхтаб қолиши кунига 9,6 млрд долларлик зарар етказаётгани, Буюк Британияда собиқ бош вазирга қарши тергов ишларининг бошлангани, Шимолий Кореянинг Япония томон баллистик ракеталарни учиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди. Бу бўйича Россия тезкор штабининг йиғилиши ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, электр энергия ва газ соҳаси «коррупция қилиш учун ислоҳ қилинмаган». У 2021 йилда 5377 маҳаллада (60%) 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4000 та трансформаторларни таъмирлаш бўйича кўрсатма берди. Энергетика вазири ўтган 25 йиллик даврга қараганда сўнгги 4 йилда 2,5 бараварга кўпроқ электр тармоқлари қурилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юк машинаси 60 ёшли аёлни уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида вафот этди.
«Амирсой» курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида 6 март кунидан бошлаб 10−20 смгача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳодиса кўп миқдорда қор ва ёмғир ёғгани, намгарчилик меъёридан ортгани сабабли юзага келгани айтилмоқда.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мажбурий мехнат бўйича халқ таълими ходимларига топшириқ берганларга ҳам чора кўриш кераклигини таъкидлади. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса мажбурий меҳнатга жалб қилиш занжирининг ортида ҳокимлар турганига ишора қилди.
Долларнинг расми курси 17,34 сўмга пасайди ва жами 10 490,34 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Ижтимоий тармоқларда ЙПҲ ходими автомобилда «отвёртка» борлиги учун далолатнома тузганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини прокуратура тизими назорат қилиб боришини маълум қилди. 2020 йилда «манзилли дастур"ларга йўналтирилган бюджет маблағларининг 8 фоизи талон-тарож қилинган. «Нимага биз пешона теримиз билан топаётганимизни улар талон-тарож қилаяпти?», — деди президент.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Қирғизистон Бош вазири Улугбек Марипов Тошкентга икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.
Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати 12−14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 медаллар тўплами учун кураш олиб борадилар.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалиши эълон қилинди, 2-турдаги полиовирус билан касалланган болаларда фалаж касаллигининг тўртта ҳолати қайд этилди. ЖССТ эпидемияни иккинчи даражали фавқулодда ҳолат деб таснифламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг