Каттақўрғон туманида фуқаролардан бирини ҳарбий хизматга жўната олишига ишонтириб, ундан 3500 доллар олиш ҳолати маълум бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Самарқандда Россияга самолёт чипталарини сезиларли даражада қимматга сотилаётганини ўрганаётган Kun.uz мухбирига ўлдириш билан таҳдид қилинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.
Zira.uz барчани яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклайди ва байрам дастурхони учун бир нечта ўзига хос таомларни тайёрлаб қўйган.
Сурхондарёнинг Бандихон туманида ЙПХ инспектори «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобили бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.
«Наврўз» арафасида Шавкат Мирзиёев 140 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 12 нафар чет эллик ҳам бор.
Шимолий Кореянинг Малайзия билан дипломатик алоқаларни узгани, Норвегия бош вазирининг карантин қоидаларини бузганликда гумон қилиниши, Европада AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш жараёнининг қайта тиклангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёeв Тошкент вилоятидаги экин ерларини суғориш учун Чорвоқ сув омборидан сув таъминоти чекланишини таъкидлади. «Сизларга фақат Чорвоқни очиб берса. Канал сувга тўлса, кейин 24 соат сув оқади. Сиз ҳаттоки икки соат ҳам сувни назорат қилмайсиз», — дея президент ҳокимларга юзланди. Давлат раҳбари чинозлик тадбиркордан ўрнак олиш зарурлигини айтди.
Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.
Қарши шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 8 ва 9 ёшли болаларни уриб юборди. Иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Чемпионлар Лигасининг ¼ финали жуфтликлари маълум бщлди. ¼ финалнинг илк ўйинлари 6/7 апрель, жавоб ўйинлари эса 13/14 апрель саналарида бўлиб ўтади.
Долларнинг расми курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 506 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Байрам арафасида кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.
Президент Тошкент вилоятини иккига бўлишни ўйлаётганини маълум қилди. «Иккита ихчамгина вилоят бўлади», — дея таъкидлади у Нуравшонда бўлиб ўтган йиғилишда.
Андижон вилоятининг Хонобод туманида кунига 500 нафаргача йўловчи ташиш мумкин бўлган темир йўл станцияси очилди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида ҳакам билан содир бўлган ҳолат юзасидан фикр билдирди. Имомхўжаев ҳакам шу йўл билан футболдаги ўзгаришларга тупургани, футболдан кетган айрим инсонларга содиқлигини кўрсатганини айтиб ўтди.
Нурафшонда бўлиб ўтаётган йиғилишда президент ҳокимлар сайлови ҳақида гапирар экан, «Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — дея таъкидлади. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деди давлат раҳбари.
МТВ томонидан Тошкентдаги 17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига ортопедик юриш тренажёрлари, рангли тўп билан тўлдирилган қуруқ ҳовузлар, бизиборлар топширилди.
Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Шавкат Мирзиёев вилоят янги раҳбарининг «ҳаракатчанлиги, билими ва ўз устида ишлашини» таъкидлаб ўтди. «Бундай кадрлардан ҳар бир вилоятда 4−5 тадан бўлганида эди, яна анча ривожланиб кетардик. Минг афсуски йўқ», — деди у.
18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Ўзбекистон кубоги-2021 финал учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг