Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 13−14 мартда республикада ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−15° совуқгача тушади.
10 март куни эрталаб Tashkent City ҳудудида қурилаётган «Nest One» комплексида ёнғин содир бўлди. 2 кв.м майдонда пенопласт ёнди.
Сурхондарё вилоятида эркак 20 ёшли қизни унга турмушга чиқишга мажбурламоқчи бўлди. Мазкур шахс танишлари билан биргаликда қизни мажбуран машинага ўтқазган ва қиз розилигини берганидагина қўйиб юборган.
Жиззах вилоятида дарахтларнинг кесилганини яшириш учун фуқародан 2 млн сўм миқдорда пора талаб қилишда айбланаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди.
Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жиззахда «Cobalt» автомашинаси «ГАЗ-31» билан тўқнашувчи оқибатида ёниб кетди. «Cobalt» ҳайдовчиси ва йуловчиси куйиш жароҳатидан халоқ бўлди. «ГАЗ-31» ҳайдовчиси ҳам кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган, йуловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
ЮНИСЕФ ССВга патронажнинг универсал-прогрессив модели бўйича 50 минг нусхада қўлланма ва китобчаларни топширди. Нашрлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида ҳомиладор аёллар, яқинда фарзанд кўрган аёллар ва 5 ёшгача бўлган болаларга хизматларни яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Фермерлар кенгаши раиси ўринбосари президентни алдаётганини айтди. «Сиз чиқиб кетаверинг бу ердан, ишламайсиз бошқа», — деди Қудратилла Рафиқов Фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимовга қарата.
Қорақалпоғистонда қиймати 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади. Президент ушбу лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Улар қаторидан Мўйноқдаги керамика ва қамишдан плита ишлаб чиқариш корхонаси, Тўрткўлдаги ойна заводи ҳамда қизилмия илдизини чуқур қайта ишлаш каби лойиҳалар ўрин олган.
АҚШда 12 штат маъмуриятининг Жо Байденни иқлим тўғрисидаги фармон учун судга бергани, Гонконгда 200 га яқин давлат хизматчиларининг қасамёд қилишдан бош тортганлари учун ишдан бўшатилаётгани, Мехико шаҳридаги тўқнашувда 60 дан ортиқ полиция ходимасининг жароҳат олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЖАРда коррупцияда айбланиб, таъқиб қилинаётган ва АҚШ молия вазирлиги томонидан санкциялар қўлланилган ака-ука Гупталар ҳозирда Ўзбекистонда, деб ёзмоқда Ҳиндистоннинг Zee Business нашри. Аввалроқ ОАВ Гуптани Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган Жалан оиласи билан боғлаган эди. Мурари Жаланнинг вакиллари унинг ака-ука Гупталар билан бизнес алоқалари йўқлигини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).
30 мартдан бошлаб Тошкентдан Грузиянинг Тбилиси шаҳрига авиақатновлар тикланди. Парвозлар ҳафтасига икки 2 маротаба амалга оширилади.
Касаба уюшмалари федерациясида бўлиб ўтган видеоселектордан ОАВ вакиллари чиқариб юборилди. «‘Телевизорчик'лар кетсин, бўлди. Бу ерда гапларимиз бор-да бизнинг, илтимос сизлардан, рухсат ҳаммаларингизга. Бўлди кетаверсин», — деди федерация раиси Қудратилла Рафиқов. Шундан сўнг, федерация матбуот хизмати раҳбари журналистларга «материал эфирга берилиши олдидан уларга кўрсатилиб, рухсат олиш кераклигини уқтирган». Йиғилишда Сенат раиси ва президент маслаҳатчиси ҳам қатнашган.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса арзонлади.
Тошкентда 10 ёшли болани зўрлаганликда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Унга нисбатан «жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
АҚШда COVID-19га қарши тўлиқ эмланган фуқароларга ёпиқ жойларда ниқоб тақмасдан ва жисмоний масофани сақламаган ҳолда мулоқот қилишларига рухсат берилди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Кун тартибидан — конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин. Қолаверса, олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилиши белгиланмоқда. ИИВ тегишли буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда.
Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, аммо жума куни аксарият ҳудудларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг