Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев АКИpress’га берган интервьюсида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий соҳадаги муносабатлар, сув масаласи ва давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисида cўз юритди.
Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган. Шундан сўнг, олий марталабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган. Унинг навбатдаги манзили — Кўксарой қароргоҳи. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қирғизистон алоқаларини ҳар томонлама янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Шанба куни умумахалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ушбу хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби таcдиқланди. Иш берувчилар томонидан Ҳашарга ходимларини мажбурий жалб қилиш тақиқланади, акс ҳолатда мутасаддилар жазоланади.
1 майдан бошлаб банкларга етказиб берилаётган маҳсулот ёки хизматлар учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улушига эга компаниялар билан тузилган шартномаларда 15 фоиз миқдорида аванс тўлаш талабини бекор қилишга рухсат бериш кўзда тутилган. Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредит бериш ва тўлаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
1 апрелдан бошлаб «темир», «ёшлар» ва «аёллар» дафтарларига киритилган эҳтиёжманд оилалар ёшлари «Ватанпарвар» автомактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади.
Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълими учун тест фанлари блокларини аниқлади. Мумкин бўлган максимал балл — 280,5 этиб белгиланди.
Халқаро олимпия қўмитасининг амалдаги президенти Томас Бах янги муддатга қайта сайланди. У ушбу лавозимга ягона номзод бўлган.
Иномжон Тоғаев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида газ ва электр таъминотидаги нореал қарздорлик, уни аҳолига тўлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, «билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган». Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», деди.
Франциянинг илк бор космосда ҳарбий машғулотларни ўтказиши, Таиландда сайёҳларга яхталарда карантиндан ўтишга рухсат берилгани, Молдова президенти қароргоҳининг харажатлари икки баравар камайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ошган автомобиллар 1 йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади. Шу билан бирга, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти ҳам бекор қилинади.
Йил бошидан буён ИИВ давлат харидлари доирасида 48,5 млрд сўмга 50 та автозак, 16 та тентли юк машинаси, 30 та автобус ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори ННТлар аслида ҳокимиятларнинг ўнг қўли эканини айтди. «Муаммони кўтариб чиқаётган одамлар унинг ечимини ҳам ўзи билади», — деди у. Бироқ, Тоғаевнинг фикрича, «бизда „мен раҳбарман, менинг айтганим бўлади“ деган қоида сақланиб қолган». У Америка овозига берган интевьюсида лоббизм масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Коронавирусга қарши эмланган фуқароларга вакцина олганлиги тўғрисида сертификатларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Эмланадиган фуқароларни электрон рўйхатга олиш учун emlash.uz сайти яратилди.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга қимматлади ва жами 10 503 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
2020 йил якунига кўра, Ўзбекистондан экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари хажми 1,86 млрд долларни ташкил этди, бу олтиндан ташқари барча экспорт ҳажмининг 20 фоизини ташкил этади. Текстиль масулотлари экспорти ҳажмининг 70% дан ортиғи (қиймат жиҳатидан) Россия, Хитой ва Қирғизистонга тўғри келади.
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ОТМларда тарбия масаласи жарёндан узилиши кераклигини таъкидламоқда. «Олий таълим тарбия маскани эмас. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим», — деди у.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаев амалдорлар ва унинг яқин қариндошлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳақида ўз муносабатини билдирди. «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ», — деди Иномжон Тоғаев. У «танганинг иккинчи томони бор"лигига эътибор қаратди.
Кўчма диагностика ва даволаш клиникаси Россия ҳукумати томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. У бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, шунингдек хавфли инфекциялар, шу жумладан ОИВ ва COVID-19ни аниқлаш учун мўлжалланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг