Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда муҳим масалалардан бири — уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантиришга эътибор қаратилди. «Ҳокимлар бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриши керак» — Шавкат Мирзиёев.
Туркия пойтахтида алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмий ёдгорлиги ўрнатилди. Ҳайкалнинг ўрнатилиши «Хива — туркий дунёнинг маданият пойтахти» халқаро дастури доирасида амалга оширилди.
Самарқанд ва Саратов шаҳарлари ҳукуматлари биродарлашган алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишув имзолашди. Келишув шаҳарлар ўртасида инвестицияларни жалб қилиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.
Қимматбаҳо — Equinox, Malibu ва Tahoe — автомобилларидан тушган даромад арзон — Spark ва Nexia моделларидан тушган зарарни қоплайди, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари. Унинг айтишича, ўтган йили компания арзон машиналардан 550 млрд сўм йўқотган.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 487 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Март ойида Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб 12 та ўзбек тилидаги телеканаллар трансляциялари йўлга қўйилади.
Футбол ва хоккей учрашувларини шарҳлаб, спорт ихлосмандлари эътиборини козонган спорт шарҳловчиси Юрий Розанов 59 ёшида оламдан ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 622 кишини ташкил қилаётганлигини маълум қилди. Бу Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлигини англатади. ССВ 2020 йилда хорижда вафот этган 1629 нафар ўзбекистонлик ҳам йил бўйича ўлим статистикасига киритилиши, лекин COVID-19 статистикасида қайд этилмаслигини айтди.
Афғонистон ҳудудидадан 24 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги «Даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилди.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов хизмат уйида свет ўчганини маълум қилди. У ҳокимият фармойиши билан қарздорликни тугатишдан бош тортганини айтди. «Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак?», — деди у.
Олий суд оғир ва ўта оғир жиноятларда айбдор деб топилган 16 нафар аёлнинг айбини тан олганлигини ва пушаймонлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг жазосини енгиллаштирди. Шулардан 14 нафари озод қилинди ва оилаларига қайтарилди.
Молия вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев бошқа ишга ўтганлиги муносабати лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг қайси лавозимга ўтгани аниқ эмас.
70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.
«Uzbekistan Airways» Наврўз байрами нишонланиш муносабати билан 20−22 март кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларига чегирмаларни жорий қилди.
Танзила Нарбаева Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган давра суҳбатида аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қизларни олий таълим билан қамраб олиш масалаларига тўхталди. «Биз олий таълим олувчилар орасида қизларни 50 фоизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак», — дея таъкидлади Сенат раиси.
Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари в. б. этиб тайинланди. Бундан аввал, у «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи бўлган.
Навоий вилояти ва Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқлар тайинланди.
ДТМ, Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиг давлат инспекцияси вакиллари миллий тест тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб беришди. Тест сертификати эгалари давлат ОТМларига ўқишга кириш тестларида тегишли фандан имтиҳон топширмасликлари мумкин бўлади.
UzAuto Motors ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини етказиб беришни кейинга қолдиришни режалаштирмоқда. Бунинг сабаби яримўтказгичларнинг глобал танқислиги, етказиб беришдаги узилишлар туфайли дунёдаги бир қанча заводларнинг ёпилиши дейилмоқда.
Когон шаҳар ҳокими этиб Ҳаёт Давлатов тайинланди. Бундан ташқари, шаҳар прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари ҳам тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг