Пойтахтда бурқа кийган 20 ёшли талаба қиз хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ либосини танқид қилди. ИИВ ўз диний қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериш ёки шахсий ҳаётга аралашиш мумкин эмаслигини эслатиб, қиз 15 млн сўм жаримага тортилганини билдирди.
Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси 900 млн сўм жаримага тортилди. У ферма фаолиятини ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз олиб борган. Аввалроқ Сенат энергия ресурсларидан қонунга зид фойдаланишни ўғрилик деб баҳоловчи қонунни маъқуллаганди.
11−12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тижорат банклари 10 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 — 11 465 сўм.
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари мобил иловадан пул ўтказишда ҳисоб рақамидан пул ечиб олиниши ва юқори фоизли кредитлар расмийлаштирилиши каби муаммоларга учрамоқда. Миграция агентлиги фуқаролардан банк хизматларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўради.
Си Цзиньпин 5 йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайланди. У учинчи муддатга президент этиб сайланган ХХРнинг илк раҳбари бўлди.
Самарқанд шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қурилиши тугалланмаган бино ертўласига тушиб кетди. Оқибатда у енгил жароҳат олди. ЙТҲ бўйича суриштирув олиб борилмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасидаги янгиликлар, 1 ойда $1,9 млрдга камайган олтин-валюта захиралари, 8 кунга ёпилади Қўйлиқ метро бекати, юрак хасталигидан вафот этган Александр Нечаев, умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджетига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» нашрини эълон қилди. Унга кўра, иқтисодий ўсиш 5,3 фоиз, инфляция 9,5 фоиз, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.
Пайшанбага ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига 81 та ракета билан ҳужум қилди. Львов вилоятида снаряд турар-жой биноларига тушиб, беш киши, Днепропетровск вилоятида бир киши ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги бу «Брянск вилоятидаги террорчилик ҳаракатлари учун катта жавоб зарбаси» эканини айтди.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларининг ўзаро интеграцияси президент қарори билан май ойи охиригача, тизимларнинг терминаллари эса йил сўнгига қадар якунига етказилади.
Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Вилоят ИИБга кўра, у пастга тушиб, ғилдиракларга қараётган вақтида қиз машинадан қочишга эришган. Айни пайтда эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон мактабларида 18 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак 27 мартдан бошланади.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади. Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилади.
Конституциявий қонун лойиҳасига айни бир шахснинг сурункасига 2 муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда. Бу лавозимларга президент, Сенат раиси, ҳокимлар, бош прокурор ва бошқалар киради.
11 март куни Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ишларга 1,3 млрд сўм сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 2 млрд сўмдан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатилади.
Тажриба тариқасида Тошкентда вақтинчалик тартиб жорий этилади, унга кўра, айрим дўконлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари кассасида картадан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади. Биринчи босқичда лойиҳа Korzinka супермаркетлар тармоғида ишга туширилади.
Феврал ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январь ойига нисбатан 1,98 млрд долларга пасайди. Натижада кўрсаткич февраль ойига келиб $33,9 млрдни ташкил этди.
Жисмоний шахслардан поезд, самолёт чипталари, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва жарималар, болалар боғчалари, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун комиссия ундирилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг