Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция 2020 йилда давлат бюджетига энг кўп тушум келтирган 10 та йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди. Умумий солиқларнинг 63,3%ни тўлаган йирик компаниялар ичида «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп солиқ тўлаган.
1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлашни бошлайди. Ҳозирда уни фақат хорижий фуқаролар тўлайди.
Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.
2021 йилги давлат дастурида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси тасдиқлаш кўзда тутилган. Бу борада президентнинг тегишли қарори лойиҳаси 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади.
Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.
Наврўз, Мустақиллик куни, Янги йил, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар камида 3 кун этиб белгиланади.
Мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар, Қувайт, Уммон Султонлиги ва ХХР, шу жумладан Хитойнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилинаётган талаба қизлар бўйича муносабат билдирди. «Нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг», — деди вазир. У шунингдек, «бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши» эканини айтган.
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими бўлди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими президент танқидидан сўнг ишдан бўшатилган эди.
БAAда 2022 йилда уч жаҳон динлари ибодатхонасининг очилиши, ЖССТ COVID-19 «лабораторидан» келиб чиқишини эҳтимолдан йироқ деб топгани, Биткоин нархининг 48 минг долларга етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЖССТ экспертлари Уханда қарийб бир ой фаолият кўрсатиб, Sars-Cov-2 вирусининг инсонга қандай юққани бўйича тўртта фаразни ўрганди. Уларнинг фикрича, вируснинг лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст.
Ҳозирги газ ҳажми учта Ўзбекистон учун етарли, дея маълум қилди энергетика вазири Алишер Султонов. У аҳоли энергия манбаларига оқилоналик билан муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 95 миллион аҳолиси бўлган ва ишлаб чиқариш ривожланган Туркия ҳам, 35 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳам йилига 45 миллиард кубометр газ истеъмол қилади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазирининг ўринбосари Ғолиб Холжигитов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи ва олимлар ташриф буюрди. Улар маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.
Ўзбек-афғон-покистон музокаралари натижасида деярли 600 км узунликдаги «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўлларини қуриш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 йил кетиши мумкин. Бунга 4,8 млрд доллар кредит маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Жанубий Корея Ўзбекистондаги болалар боғчаларига робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш учун 275 дона ақлли робот ва 350 та қўлланмани совға қилди.
Тошкент шаҳар Фақулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшан Хайдаров тайинланди. У бундан аввал ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи бўлган.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида IKEA компанияснининг инновацион мебель ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади. 52 млн долларга баҳоланган лойиҳа учун 5,5 гектар ер ажратилади.
Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг