4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди.
Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди. Унинг ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди.
Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди. У бундан аввал Жиззаҳ шаҳри хокими вазифасида фаолият юритиб, январь ойида лавозимдан озод этилган.
Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун яқин икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилади, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов Олмаота шаҳридаги форумда. Ушбу маблағлар мобил алоқани модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва бошқа вазифаларга сарфланади.
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича танқидий фикрлар билдирилди. «Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда» — деди Танзила Нарбаева.
Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.
Ташқи меҳнат миграцияси Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатдаги оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.
Сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлган Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокими лавозимига тайинланди. «Жуда тажрибали, ҳозирги замонга муносиб, халқпарвар, камтар инсон», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида.
Фарғона вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Арипов фаолияти ҳақида фикр билдирди. «Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган», — деди давлат раҳбари.
Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қува туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиқларини ишдан олди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларининг сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан четлатилди.
АҚШ президент Жо Байден ташқи сиёсат масалалари бўйича қилган нутқида Россия ҳукуматидан Навалнийни озод этишни талаб қилди. Жо Байденнинг таъкидлашича, Навалний «коррупцияни фош қилаётгани учун ўлжага айланган».
Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Президент Фарғона вилоятидаги сафари давомида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятига тўхталиб, «у ҳалол одам, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Фарғона халқини оғир синов кунларида нисбатан жуда катта иш қилди, мен ундан розиман» деди. Президент Бухорога ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасини уни қониқтирмаётганлигини, тизим тўғри йўлга қўйилмас, Ғаниевни ишдан бўшатишини айтган эди.
Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқлади. У бунга қадар Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияни бошқарган.
4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг март-апрель ойларида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.
Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Жамғарма Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш каби ишлар билан шуғулланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг