«Тиббиётимиз даражасини тубдан яхшилаш ва саратон касаллигига чалинган болаларга яшаш имконини бериш зарур». Ezgu Amal жамоат фонди президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, болалар онкологияси ва гематологияси йўналишлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш сифтаини яхшилашни сўради.
Мубашшир Аҳмад 3 февраль куни Дин ишлари қўмитаси ходими томонидан қўнғироқ бўлганини айтди. Айтилишича, суҳбатда қўмита раисининг ўринбосари Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган.
Янгийўл шаҳрида 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Фуқаро бундан аввал қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик учун судлангани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда «адолатни етказишдан тўхтамаслик» лозимлигини айтди. «Қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди», — деди президент.
Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини таъкидлади.
TEXNOPARK қарздорлик тўланганидан сўнг Ōsten электрон газ ҳисоблагичларини қайта ёқиш бўйича қисқа йўриқномани тақдим этади (реклама ҳуқуқлари асосида).
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўровининг натижаларига кўра, январь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи яхшиланган. Энг сезиларли ўсиш қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида кузатилган.
Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали Гулистон шаҳрида ташкил этилади. Филиалга қабул қилинган талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади. 30 фоиз талабаларга грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилади.
SIMETRA компанияси Самарқандда транспортни ривожлантириш лойиҳасининг бош режасини ишлаб чиқади. Ушбу режа август ойининг оҳиригача амалга оширилиши белгиланмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.
Чехия ва Нидерландияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Пандемия бошланганидан бери Нидерландияда COVID-19 асоратларидан 14,2 мингдан ортиқ, Чехияда эса 16,6 мингдан ортиқ инсон вафот этди.
Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзгани ҳақида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Марказий сайлов комиссиянинг раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низамходжаев сайланиши кутилмоқда. Унга эса адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ўринбосар бўлади.
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Пойтахт ҳокимияти Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Истиқлол» мажмуаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди. Объект Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида (Тошкент марказий универмаги қаршисида) бунёд этилади.
Президент фармони билан 2021 йилги давлат дастури қабул қилинди. У 274 банддан иборат. Йил давомида тадбирларни амалга оширишга жами 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн евро йўналтирилади.
Ипотека-банки бошқаруви раиси Шухрат Атабаев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди. У Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтида таҳсил олган ва меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг