Февральнинг биринчи ҳафтаси давомида илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Яқин кунларда бир қатор вилоятларда ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда, кейин эса ёғингарчиликлар кузатилмайди.
Эндиликда банклар мижозлари банк хизматидан фойдаланишда шахсларини тасдиқлаш учун ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Самарқанд вилоятида ўрта таълим мактабининг қурилиш-монтаж ишлари учун ажратилган пуллар МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида яна бир жамият раҳбарлари томонидан 240,5 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.
Долларнинг расмий курси 21 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
«Технопарк» компанияси электрон сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариши мумкин. Лойиҳа қиймати 77,7 млрд сўмни ташкил этади. Ҳокимлик томонидан ташкил этилган компания ақлли газ ҳисоблагичлари, кир ювиш машиналари, музлатгичлар, лифтлар ва бошқа техника воситаларини ишлаб чиқаради.
Экология партиясининг янги раиси этиб Нарзулло Обломурадов сайланди. У бундан аввал Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Мьянмада ҳарбийлар ҳукумат раҳбарлари ҳибсга олингани ва мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Ушбу қарор сохталаштирилган парламент сайловлари туфайли қабул қилинганини таъкидламоқда.
Инвестицион лойиҳалар тақдимотида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш лойиҳалари ҳақида танқидий фикрлар билдирди. «Мен Тошкентда 4−5 йил ишлаганман оғайни. Бу ерга 120 мм ли кичкинагина канализация қўйганмиз… Сен эса у ерда 9 қаватли уй қурибсан», — деди президент.
Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.
Россия бўйлаб минглаб одамлар муҳолифатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун иккинчи маротаба юришлар уюштиришди. 5 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.
Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам ҳисобланади. Абдуҳакимовнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда COVID-19`нинг «британча штамми» 10 ёшли қизчада аниқланганини маълум қилди. ССВ аҳолини хушёрликка чақирмоқда.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Таъкидланишича, у бир шахсга давлат юқори лавозимига тайинланишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Олмазор туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди. Аввалроқ, ушбу лавозимни эгаллаб турган Даврон Хидоятов Тошкент вилоятига ҳоким бўлган эди.
Давлат экология қўмитаси 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахс бўлган.
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб Улуғбек Узоқов тайинланди. У 2016−2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокими бўлган. 2018 йилдан ҳозирга кунга қадар Дўстлик тумани ҳокими сифатида ишла келаётган эди.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.
2019 йилдан шу кунга қадар Олмазор тумани бўйича ИИОФМ бошқармаси бошлиғи Абдумажид Муллажанов туман ҳокими лавозимига тайинланди. У Бахтиёр Раҳмоновнинг ўрнини эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг