Сеулнинг бедарак йўқолган мэри Пак Вон Сун ўлик ҳолда топилди. Ўлимнинг дастлабки сабаби сифатида ўз жонига қасд қилиш айтилмоқда. Унинг иш столида хайрлашув мактуби топилган. Аввалроқ, Сеул мэрига қарши жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловлар кўйилганди.
Президент қарори билан Жамшид Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, у ушбу вазирликнинг бошқармаларидан бирига бошлиқ бўлиб келаётган эди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли зарафшонлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 52 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 159 нафарга ортиб, жами 11723 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 49 нафари аҳоли орасида.
9 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар (472 киши) ва ўлим кўрсаткичлари (6 та) бўйича рекорд янгиланди. 190 та ҳолат аҳоли орасида аниқланди. 10 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Сурхондарёда коронавирус аниқланган 35 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. У ҳам ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмай, уйида мустақил даволанган. Ўзбекистонда кун давомида 6 киши, умумий 51 киши коронавирусдан вафот этди.
Коронавирусдан навбатдаги — 50-ўлим Бухорода қайд этилди. 53 ёшли бемор 20 июндан буён даволаниб келаётган эди.
USAID Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини ишга туширмоқда, бу қўшимча қиймат ишлаб чиқарадиган тармоқлар сонини кўпайтириш ҳамда мазкур жараёнга ёшлар ва аёлларни жалб қилишга ёрдам беради. Лойиҳа 18,9 миллион долларга баҳоланмоқда.
Халқ таълими вазири эпидемиологик вазият сентябргача яхшиланса, болалар мактабларда ўқишни бошлашини маълум қилди. Дарсларни телевидение орқали намойиш этиш эса тўхтамайди.
Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.
Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL заводи қурилиши иштирок этаётганлар орасида 130 га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистонда сиртқи таълим 100 фоиз, кечкиси эса 50 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 188 тага ошиб, жами 11447 тага етди. Уларнинг аксарияти Карантин марказида ва Тошкент шаҳрида аниқланди. Аҳоли орасида 66 та ҳолат қайд этилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 28 ёшли жиззахлик бемор (аёл) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у уй шароитида даволаниб юрган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 49 нафарга етди.
Тошкент ҳокими карантин талаблари кучайтирилаётгани сабабли пойтахт аҳолисини бепарво бўлмасликка, заруратсиз кўчага чиқмасликка, онлайн хизматлардан унумли фойдаланишга чақирди. Шунингдек, ҳоким уй шароитида даволанаётган ва карантинга олинган беморларга тиббий маслаҳат кўрсатувчи 1105 рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилаётганини маълум қилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 48 нафарга етди.
Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилотининг пандемия даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унда давлат раҳбари БМТ шафелигида Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.
8 июль куни кечқурун Сербияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари, бир неча минг киши, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан ва хукуматнинг коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган ҳаракатларидан норозилигини билдирди.
Коронавирусга қарши кураш штабининг вакили Хабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистонда дори-дармонлар ва ётоқ-жойлар захираси етарли, аммо агар ҳозирги кунлик ўсиш кўрсаткичи сақланиб қолса, улар етарли бўлмаслиги мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг