Қашқадарёда ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзаро жанжални юзага келтиради. Бундан ташқари, машина давлат рақамисиз бўлгани маълум қилинган. Фуқарога нисбатан 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечиши режалаштирилмоқда. Қоидабузарликларни фақат патруль автомобиллари орқали аниқлаш тизими йўлга қўйилади.
Андижон туманидаги саноат ҳудудида 30 сотих ерни тадбиркорга 15 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган собиқ кадастр ходими қўлга олинди. Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ойлик ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.
Россия перезиденти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жозеф Байден ўртасида биринчи марта телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари «Очиқ осмон» шартномаси, Украинанинг ички келишуви ва пандемия давридаги ҳамкорлик масалаларига тўхталишди.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 100 млн 248 мингдан ошди. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия мамлакатларида бўлиб турибди.
Бош прокуратура электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Энг юқори жазо чораси — 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.
Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.
Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганишга оид топшириқ берди. Йиғилишда вертикал тизим йўлга қўйилиши, унга 20 мингдан ортиқ ходим жалб этилиши ва масалани жойида ҳал этиш бўйича уларга барча ваколатлар берилиши айтилди.
Италия бош вазирининг истеъфоси, АҚШ тарихида илк бор аёл кишининг Молия вазирлиги раҳбари этиб тайинлангани, Флориданинг бу йилги Олимпиадани ўтказишни таклиф қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Навоий вилоятида кўп қаватли уй қурилишига жалб этилган кўтарма кран қулаб тушди, натижада кран бошқарувчиси жаҳорат олди. У ҳозир шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Кўп қаватли турар-жойни қураётган компанияга оид маълумотлар қурилиш ташкилотлари рейтингида мавжуд эмас.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин Қозоғистондан Ўзбекистонга янги тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилишини эълон қилди. Тезюрар поезд Туркистон — Чимкент — Тошкент йўналишида ҳаракат қилади.
2021 йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яна 10 та президент мактаби бунёд этилади. Маълум бўлишича, Андижондаги президент мактаби шаҳар ҳокимияти ва Андижоннома таҳририяти ўрнида қурилиши режалаштирилган. Таҳририят ходимлари учун эса алоҳида жой ҳозирланаётгани айтилди.
2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.
Нидерландиядаги COVID-19 га қарши карантин чоралари туфайли норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб тартибсизликларга олиб келди. Ушбу ҳолат 40 йилдан буён Голландияда илк бора содир этилаётгани қайд этилди.
Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион хорижлик ташриф буюрди, бу 2019 йилга нисбатан 77,7 фоизга кам. Кўпчилик мамлакатга қариндошларини кўриш учун киргани (87,8%) қайд этилмоқда.
Самарқандлик талаба фуқарони Қирғизистондаги университетга киритиб қўйиш, кейинчалик ўқишни Самарқандга кўчиришни ваъда қилиб, 5 минг долларни олган вақтида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Талаба 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Республика махсус комиссияси қарори билан умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектларнинг 8:00 дан 23:00 гача фаолият юритиши билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.
Республика махсус комиссияси қарори билан 28 январдан бошлаб концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди. Бунда концерт саройлари фақат 50 фоизгача тўлдирилиши, ўриндиқларда оралиқ масофа сақланиши ва барча ҳимоя ниқобда бўлиши керак.
Пойтахт ҳокими ажратган 30 млрд сўм нафақат дарахт экишга балки, ободонлаштириш ишларига ҳам сарфланиши мумкин. Шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова таъкидлашича, ҳозирда қандай дарахтларни қаерга экиш мақсадга мувофиқлиги бўйича мутахассислар ўрганишлар олиб бормоқда.
АҚШда Қуликка қарши ҳаракатнинг етакчиси бўлган Гарриет Табмен 20 долларлик купюраларнинг олд қисмига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Купюралар Барака Обама даврида алмаштирилиши бошланган эди, бироқ Дональд Трамп маъмурияти томонидан қолдирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг