Ҳафта давомида республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва ҳаво ҳарорати кўтарилади. Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» нинг хусусийлаштирилиши бўйича ўтказилаётган тендерларда коррупцион омиллар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида тегишли идораларга тақдимнома киритди.
SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Ер орбитасига 143 та йўлдошни олиб чиқди ва битта ракета олиб чиққан сунъий йўлдошлар сони бўйича 2017 йилда қўйилган рекордни янгилади.
Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса арзонлади.
UzAuto Motors компанияси ўзининг янги кроссоверини тақдим этди. 25 январдан бошлаб Янги Tracker бошланғич ва LT комплектацияларида сотувга чиқарилади.
Сурхондарё вилоятида «Damas» автомашинаси ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашув содир этди. «Damas» ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.
Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.
Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.
Зангиота туманидаги давлатга қарашли болалар боғчаларининг бирида директор 2014 йилдан бери 37 нафар ҳақиқатда ишламаган шахсга ойлик ҳисоблагани аниқланди. У тегишли ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиб, асли йўқ ишчиларнинг ойликларини пластик картага тушириш орқали ўзлаштирган.
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 257 мусобақасида Эндрю Санчес устидан сўнгги раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. У шунингдек, UFC`нинг 50 минг долларлик бонусини ҳам қўлга киритди.
«Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин. Бундан ташқари, фақат 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларнинг тендер ҳужжатлари келишилиши ҳам белгиланмоқда.
Америкалик машҳур телебошловчи Ларри Кинг 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли Сирожиддин Шодиев уйида ўзини осган ҳолда топилган. Хабарга кўра, марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилинган.
«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатга олинган оилавий фирма номи «Toshkent Chilonzor Trade», «Joe Biden» МЧЖ эса «White Eagle 070» этиб қайта номланди.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу таклифни Маданият вазирлиги раҳбари Озобдек Назарбеков берди.
Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига узлуксиз равишда қатновлар бўлаётганлиги сабабли Бўстонлиқ туманидаги 4Р-6 автомобиль йўлида (Ғазалкент шаҳридан «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар) автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтинги портали ишга тушди. Порталда қурилиш ташкилотлари СТИР рақамини киритиш орқали уларнинг рейтингини кўриш мумкин бўлади.
Пирожка, курник, пишлоқли найчалар ва бошқа иссиқ пишириқлар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Янги-Ангрен ИЭС портлаш оқибатида вафот этган уч ишчининг оила аъзоларига 105 млн сўмдан компенсация ҳамда дафн маросими учун 4,8 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатди. Қурбонлар икки нафар аёл ҳамда бир нафар эркакдан иборат.
Нидерландларга Иккинчи Жаҳон Урушидан бери биринчи марта комендантлик соатининг жорий этилгани, Японияда ўз жонига қасд қилиш сонининг пандемия пайтида ошгани, Буюк Британияда ўзини яккалаганларга пул тўланиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг