Транспорт вазирлиги 22 февраль куни Россиянинг Оренбург вилоятида ағдарилиб кетган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.
ССВ ва ЖССТ ҳамкорлигида ўтказилган семинарда Тошкентда токсикология маркази ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Қўлланаётган кимёвий моддалар ҳажмининг ортиши, уларнинг интернетдаги савдоси ва булар ҳақда етарли билимга эга эмаслик тизим учун қўшимча хавф экани таъкидланди.
Jizzakh Auto томонидан 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» автомашинаси ҳудудларга тақдим этилди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 337 тага етди. Республика бўйича яна 640 та машина харид қилиниши режалаштирилган.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йил баҳоридаги ташрифида 2 давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев шартномани тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Эндиликда имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади.
Чилонзор туманида 33 ёшли эркак ўзаро жанжал сабаб аёлини бўғиб ўлдирди. Натижада аёл қорнидаги эгизак болалар ҳам вафот этди. Суд айбланувчига 18 йил қамоқ жазосини тайинлади.
Американинг Subway фастфуд тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади. У янги қурилаётган Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида жойлашади.
Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.
25−26 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб декабрга нисбатан 19,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди.
Январь ойида Ўзбекистонга Германия, Литва, Франция, Сингапур ва Буюк Британиядан 13 та самолёт олиб келинди. Уларнинг нархи 633,1 млн долларни ташкил этди.
Президент рақамлаштиришни жадаллаштириш учун ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга тушишини маълум қилди. Ташқи рекламадан тушган пулнинг 20 фоизи вилоятларнинг ўзида соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.
Қашқадарё прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.
Фарғона ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. У аномал совуқ кунларда шамоллаб қолган. Бундай совуқ сабабли бошқа майда жонзотлар, хусусан, қушлар ҳам нобуд бўлган.
Тижорат банклари 23 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
Қозоғистон бошқа давлатларда вабо тарқалиши муносабати билан чегарада назоратни кучайтирди. Сўнгги 10 йил давомида мамлакатда бу касалликка чалиниш кузатилмаган.
Президент қарори билан Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Пайшанба куни эрталаб соат 5:40 атрофида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Тожикистонда. Тошкент аҳолисининг сўзларига кўра, зилзила сабаб силкинишлар узоқ давом этган.
Туркияда зилзилалардан кейин 340 дан ортиқ кишининг ҳибсга олингани, АҚШда дам олиш кунлари 10 та оммавий отишма бўлгани, Москва марказидаги ёнғинда етти кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг