Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов ўз лавозимидан озод этилди. Маълумотга кўра, Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтади. Ботиржон Сулаймонов эса Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади.
Тошкент шаҳрида масофани сақламаслик оқибатида 5 та машина бир бирига урилиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида икки ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
АҚШда федерал ҳукумат қарорига кўра 1953 йилдан бери илк бор аёл киши қатл этилди. Жазо танага ўлим инъекциясини юбориш орқали амалга оширилган.
Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида филология,мамлакатшунослик, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ҳамда биотиббиёт каби йўналишарни ўз ичига олган Санкт-Петербург университети филиали ташкил этилмоқда.
Автомобил ҳайдовчилари тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдорини қисқартириш таклиф этилмоқда. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари ҳам ўзгартирилиши мумкин.
Cўнгги 3 куннинг ўзида Telegram орқали бутун дунё бўйлаб 25 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтди ва фаол фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди
Молия вазирлигига кўра, 2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланган ва бу миқдорнинг 168,8 млрд сўми бюджетга қайтарилган.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳам кўриб чиқилади. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.
10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилоятида бир оиланинг барча аъзолари заҳарланди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола вафот этди.
Krantas Group ва Тўйтепа металлоконструкциялар заводи Тошкент вилоятида ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Жумладан, енгил зирхли автомобиллар, автоцистерна, тракторлар, юк ва ахлат ташувчи, қор тозаловчи ва бошқа машиналарни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Президентга тақдимот қилинган лойиҳа 55 млн долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистон электр станцияларидаги «техник муаммолар» туфайли Афғонистонга етказиб берилаётган энергия қуввати 450 МВтдан 300 МВтгача тушиб кетди. Афғон ОАВлари бунинг натижасида Қобулнинг катта қисмида электр тақчиллиги юзага келганини айтмоқда. Ҳозирда қувват 400 МВтгача тикланди. Энергетика вазирлиги шартномада келишилган қувватнинг 85 фоизи миқдорида етказилаётганини тасдиқлади.
Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.
Марказий банк ислом молияси концепциясини ўз ичига олган нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Нобанк ташкилотларга кўпроқ хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади.
Президент раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йилги сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Олий бош қўмондон миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиб, қўшинларнинг тайёргарлик усул ва услубларини янада такомиллаштириш вазифаси қўйди.
Давлат раҳбарининг ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини жорий этишга оид қарори қабул қилинди. Унга кўра, индексни акс эттирувчи 32 та индикатор ҳамда 182 та мезон белгилаб берилмоқда. Индексни аниқлаш натижалари ҳар йили 1 майга қадар аниқланади ва ОАВда эълон қилинади.
Қонунчилик палатаси томонидан хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш бўйича таклифи киритилди. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларида салоҳиятли аёлларни раҳбарлик лавозимига тайинлаш буйича квоталаш тартиби масаласи ҳам кўриб чикилди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг