Фарғонанинг Ёзёвон туманида хусусий фирма раҳбари бошқа бир корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун 23 сотих ерни $15 000 эвазига сотишга келишган. Гумонланувчи пулнинг $10 минг ва 55 млн сўмини олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан 7 та вазирликнинг буюртмачи хизматлари тугатилиб, уларнинг амалдаги буюртмалари маҳаллий ҳокимликларнинг инжиниринг компанияларига ўтказилади. Бундан ташқари, Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Президент қарори билан фуқароларнинг ипотека кредитини тўлаш учун йўналтирилган солиққа тортилмайдиган даромадлари ҳажми йилига 5 баробарга — 73,6 млн сўмгача оширилди. Янги хонадонларни таъмирсиз сотиб олиш учун эса ипотека ва субсидиялар берилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.
12−13 октябрда Тошкентда Ўзбекистоннинг чакана савдо корхоналари ва истеъмол моллари ишлаб чиқарувчилар учун Retail Days Uzbekistan халқаро анжумани бўлиб ўтади.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу ернинг ўзидан янги уй берилади, деди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Бунга 3341 нафар мулкдор компенсация эвазига рози бўлган, 685 нафари эса норози, яна 160 та уй эгаси топилмаган. Ҳозирча бузишга кўп йиллик дарахтлар халақит бермоқда.
Россия июлда Ўзбекистон экспорт йўналишлари тузилмасида Хитойни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Ушбу давлатлар билан савдо айланмаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётган бир пайтда Қозоғистон, Туркманистон ва Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада сустлашди.
Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган Зойир Мирзаев, унинг президентга киритган таклифлари, ишдан олинган 4 нафар туман бош имоми, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақиргани, Жиззахдаги ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Эронда ҳижоб туфайли полиция томонидан ҳибсга олинган қизнинг ўлими сабаб тартибсизликлар бўлди. Унда камида 8 киши, жумладан, 2 ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Айрим ҳудудларда ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланиш чекланган. Аёллар норозилик сифатида ҳижобларини ёқиб, сочларини кесмоқда.
Россия яқинда мамлакат фуқаролигини олган Марказий Осиёдан бўлганлар учун мажбурий ҳарбий хизматни қонунийлаштирмоқчи. «[Бу] ташаббус ушбу мамлакатлар расмийларининг ўз фуқароларининг махсус операцияда иштирок этишини тақиқлаганига адекват жавоб бўлади», дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.
15−16 сентябрь кунлари саммит ўтказилган жойда COVID-19 касаллигини аниқлаш учун ташкилотчи ва иштирокчиларнинг тести амалга оширилди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 30,32 сўмга қимматлаб, 11 010,33 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль эса кўтарилди.
22 сентябрь куни Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, тадбиркорлик, саноат, аграр соҳа ривожи, туризм ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Зойир Мирзаев тақдим этган лойиҳалар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, иқтисодий тармоқлар учун зарур электр энергия ресурсини режалаштириш бевосита сув оқими ҳажмини прогнозлаштириш имкониятлари ва салоҳиятига боғлиқ.
Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку», — деди у. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинади, Паркент, Ангрен ва Оҳангаронда туризм кластерлари ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессияси ўтказилди. Унда 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Президент келгуси йилдан Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» ипотека дастури ишга туширилишини маълум қилди. Вилоятда яшовчи ҳар бир фуқаро янги хонадондан бир марта имтиёзли ипотека кредити асосида олиш имкониятига эга бўлиши керак, деди у вилоят кенгаши сессиясида.
Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим», — деди президент
Марказий банк 22 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 980,01 сўм этиб белгилади. Ўзгаришдан сўнг тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг