Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди. Унга нисбатан илгари сурилган барча гумонлар тасдиғини топмади.
Эски намудаги банктноталар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.
«Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги раҳбари Жиззахда қулаб тушган 6 қаватли уйнинг эгаси эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. «Қурилиш қилолмайман, деб кўчмас мулкни сотганман. Мен уни бегоналаштирдим, кейин умуман аралашмадим», — деди фермер.
Етиб олиш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларига малакали мутахассисларни жалб қилиш учун қўшимча маблағ ажратилади.
ИИВ собиқ ходимаси Хуршида Джалилова 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслиги хулосаси билан ишдан бўшатилган. Омбудсман Олий суд ишга тиклаш бўйича ажрим чиқарган бўлсада, нима сабабдан ижроси таъминланмагани бўйича ўрганишлар олиб борди. Унинг натижасида ИИВ собиқ ходимаси 8 йил ўтиб, лавозимига қайта тикланишига эришилди.
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин мамлакат Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиришини маълум қилди.
Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.
Москва шаҳрида Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳукумат аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузишга келишилди.
31 мартгача Tashkent City боғига пуллик кириш тартиби сақланиб қолиши маълум қилинди. Янги буйруққа асосан, ушбу узайтириш боғ фаолиятини сақлаб туриш харажатларини қоплашга қаратилади.
Андижон вилоятида «Cobalt» ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди. ЙТҲ натижасида «Дамас» ҳайдовчиси вафот этган.
Арманистон ҳукумати коронавируснинг тарқалиши туфайли карантин чораларини ярим йилга узайтиришни қарор қилди. Ушбу қарор билан бирга оммавий тадбирларда 60 нафаргача иштирокчиларга рухсат берилгани бўйича чекловлар олиб ташланди.
Қон босими кўтарилганлиги боис, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўз соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли даволаниш таътилига чиқди.
Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.
Локомотив парки олдидаги темир йўл кесишмасида шлагбаумни четлаб ўтмоқчи бўлган «Nexia» ҳайдовчиси бошқа бир машинага бориб урилди. Натижада «Lacetti» ҳайдовчиси мувозанатни йўқотиб, машина ён томони билан туриб қолди.
ИИВ TikTok платформасидаги видеолар муаллифларини фуқароларнинг осойишталиги ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланиши ва қамоқ билан жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Ота-оналарга мурожаат қилиб: «Фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг», дея қайд этди.
Қуйи палата депутати Дониёр Ғаниев энергия инқирози даврида уйини исита олмаган, фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаган одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор, деган саволни ўртага ташлади. У бунда айбдор раҳбарлар истеъфоси энг мақбул йўл эканини қайд этди. «Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради», — деди депутат.
Президент Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари (сув ҳисоблагичи борлар учун) нархлари 1,5−3 бараваргача оширилди. Навоий вилоятида энг юқори тарифлар қайд этилмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.
Халқаро «Оскар» мукофотига Ўзбекистон номидан номзод сифатида танланган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми вақтида тақдим этилмагани учун иштирокчилар рўйхатидан олиб ташланди. Фильм продюссери уни Ўзбекистон «Оскар» қўмитасига ўз вақтида топширганини маълум қилди. «Ўзбеккино» матбуот котиби фильм ҳали «Оскар»да иштирок этиш имконияти борлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг